+998 79 223 42 15

Илм-фанда хамкорликка сермаҳсул ой

2 дақиқа 3 680 кўришлар

Жорий йил октабр ойи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими фаолиятида муҳим илмий воқеалар ва халқаро алоқалар билан ёдда қолди. Бу давр мобайнида нафақат миллий, балки халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, геология соҳасида илмий изланишларни янги босқичга олиб чиқиш йўлида амалий қадамлар ташланди.

9–18 октабр кунлари Хитой Геология фанлари академиясининг Геомеханика институти вакиллари Ўзбекистонга расмий ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида хитойлик геологлар Навоий бўлими олимлари билан ҳамкорликда Саутбай, Яхтон, Олтинсой, Учқулач ва Қойтош майдонларида дала тадқиқотларини амалга оширдилар. Тадқиқотлар жараёнида икки томон мутахассислари илмий тажриба алмашиб, истиқболли геологик йўналишларда қўшма ишлар юритиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва геология ҳамда кончилик соҳаларида кадрлар тайёрлашни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Хитойлик меҳмонларнинг ташрифи Навоий вилояти ҳудудидаги фойдали қазилмалар базасини янада чуқурроқ ўрганиш, янги истиқболли майдонларни аниқлаш ҳамда икки мамлакат илмий ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

14–18 октабр кунлари эса Навоий бўлими Озарбайжоннинг геологик лойиҳалаш ва лойиҳаларни бошқариш бўйича “АТ-Геотеч” минтақавий компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувларда геологик қидирув, геотехнологик ва геофизик тадқиқотларни ташкил этиш, истиқболли минерал хомашё майдонларида қўшма илмий ишлар олиб бориш, замонавий усул ва ускуналарни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, геотехнологик лабораторияларни ташкил этиш ва уларни илмий стандартларга мос жиҳозлаш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ма'лумки, мазкур компания вакиллари билан Навоийлик олимлар жорий йил 25 июл' куни Озарбайжоннинг Нахчивон шаҳрида бўлиб ўтган “Накҳчиван 2025 — Геомининг” халқаро форумида танишган эдилар. Форумда Навоий бўлими раиси А.Мирзаев ўз ма'рузасида Озарбайжонда нефт-газ геологияси, Ўзбекистонда эса ма'дан геологияси ривожланганини қайд этиб, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик замон талаби эканлигини та'кидлаган эди. Унинг таклифига “Геотек АТ” компанияси вакиллари катта қизиқиш билдирдилар.

Октябр ойида бўлиб ўтган учрашувда Навоий бўлими ва “Геотек АТ” компанияси ўзаро илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва инновацион лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалаларида фикр алмашдилар. Бу ташриф томонлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, илмий тадқиқотларни халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш ва минтақадаги геологик изланишларни кенгайтириш учун муҳим қадам бўлди.

Шунингдек, 15 октабр куни Навоий бўлимида “Қишлоқ хўжалигида экологик барқарорликни та'минлаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда юздан зиёд олим ва тадқиқотчилар, ёш муҳаққиқлар онлайн тарзда иштирок этиб, долзарб масалалар юзасидан ма'рузалар тақдим этдилар. Тадбирда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ер унумдорлигини ошириш, органик деҳқончиликни ривожлантириш, иқлим ўзгариши шароитида экологик хавфсизликни та'минлаш, агробиотехнология ва рақамли агросистема каби йўналишлардаги илмий ишланмалар муҳокама қилинди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда яшил иқтисодиёт тамойилларини жорий этишнинг амалий механизмлари ҳақида фикр алмашилди.

Юқоридаги ишлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, навоийлик олимларнинг халқаро майдондаги фаол иштироки, илмий ҳамкорликнинг кенгайиши ва янги қўшма ташаббусларнинг амалга оширилаётгани мамлакатимизда илм-фан тараққиётига бўлган юксак э'тиборнинг ёрқин ифодасидир. Зеро, фан чегара билмайди — ривожланиш фақат ҳамкорлик орқали тезлашади.

ФА Навоий бўлими

матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими