+998 79 223 42 15

Фаолият

Илмий кенгаш

Илмий кенгаш коллегиал орган бўлиб, .Бўлимнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятини ҳал қилиш учун ташкил этилади. Унинг таркибига раис, раиснинг муовинлари, илмий котиб, Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзолари, (академиклар), бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бошқа етакчи олимлари, зарур бўлганда ёрдамчи бўлинмаларнинг бош мутахассислари ҳамда касаба уюшмаси ташкилотининг вакили киради;

Илмий кенгаш таркибига бошқа ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар ва мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.

Илмий кенгашнинг шахсий таркиби раиснинг тавсияси билан бир йил муддатгача (раис ваколатининг муддати доирасида) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

Бўлим раиси лавозими бўйича Илмий кенгашнинг раисидир, у йўқ вақтда раиснинг муовини раис бўлади; Бўлим илмий котиби Илмий кенгашнинг илмий котибидир.

Илмий кенгаш:

танловлар мавзулари ва мавзуий режалари бўйича тайёрланган илмий тадқиқот, тажрибавий, синаш-конструкторлик ишлари лойиҳаларини, илмий кадрлар тайёрлаш прогнозларини, конференсиялар кенгашлар ўтказиш режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Бўлимнинг ҳамма асосий бўлинмалари ва бутун Бўлимнинг илмий ва илмий–ташкилотчилик фаолиятининг энг муҳим натижалари бўйича ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Бўлимнинг таркибий қисмларидаги ўзгариш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилади;

муҳим илмий муаммоларни белгилайди, илмий маърузаларни тинглайди, институтнинг ўта муҳим илмий ишлари натижаларига баҳо беради;

Бўлим ходимлари томонидан тайёрланган илмий ишларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режаларини кўриб чиқади ва нашрга тавсия қилади;

республиканинг бошқа илмий муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш режаларининг бажарилишини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилади;

илмий кадрларни тайёрлаш режаларини, докторлик диссертацияларини мавзуларини, тадқиқотчиларни иш режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

илмий тадқиқот бўлимлари мудирлари ва танлов лойиҳалари, тадқиқот гуруҳлари раҳбарларининг шунингдек, айрим илмий ходимларнинг ҳисоботини эшитади;

илмий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади;

буюк илмий асарлар, илмий янгиликлар ва ихтироларни Давлат мукофотига, шунингдек буюк олимлар номидаги медал ва мукофотларга тавсия этади;

Бўлим ходимларини фахрий нишонларга ва бошқа мукофотларга тавсия этади;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига, соҳалар бўйича ва бошқа Фанлар Академияларига ҳақиқий аъзоликка (академикликка) сайлаш учун номзодлар кўрсатади;

Олий аттестация комиссиясига илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тавсияномалар билан чиқади;

илмий ходимларнинг бўш лавозимларини эгаллаши учун танловлар ўтказади.

Илмий кенгаш, агар мажлисда рўйхатдаги таркибнинг учдан икки қисми иштирок этса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Илмий кенгашнинг қарори иштирок этувчиларнинг 50 ва ундан юқори фоизи овоз берган такдирда қабул қилинган ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масала моҳияти яширин овоз беришни талаб қилмаса, очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинади;

Илмий унвонлар бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорлари Олий Аттестация комиссияси томонидан ўрнатилган тартиб асосида қабул қилинади, илмий лабораториялар (бўлимлар) мудирларининг ва илмий ходимларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун танлов масалалари бўйича қарорлари амалдаги Низом асосида қабул қилинади.

Илмий кенгаш қарорлари Бўлим раиси тасдиқлагандан сўнг кучга киради.

Янгиланган:

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими