+998 79 223 42 15

Бўлим ҳақида

Биз ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июн «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3059-сонли қарор асосида ташкил этилган.

Бўлимнинг асосий вазифалари ва фаолияти юналишлари этиб қуйдагилар белгиланган:

  • Навоий вилоятининг саноат ва қишлоқ хўжалигини тармоқлари холатининг тизимли тахлилини олиб бориш, муоммоли масалаларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимини излаш учун устувор илмий йўналишларни белгилаш;

  • Худуднинг иқтисодиёт тармоқларини техник ва технологик ривожланиши, энерго ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишни таминлаш, ишлаб чиқилаётган махсулотларнинг таннархини пасайтиришга ёрдам берувчи илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;

  • Худуднинг технологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш ;

  • Худудни янада ривожлантиришга қаратилган геология, кончилик иши, металлургия, кимё, геотехнология, биотехнология, мехатроника, нанотехнология, биотенология, агрокимё, экология, автоматика, энергитика ва машинасозлик сохаларида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни ўтказишда иштирок этиш

  • Илмий-педагог юқори малакали кадрларни, талим муассасалари ўқтувчилари ва саноат корхоналари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этиш;

  • Фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви жараёнини жадаллаштиришга кўмаклашувчи шароитлар яратиш;

  • Саноат ва қишлоқ хўжалиги сохаларида жаҳон ва мамлакат илм-фани ютуқларини ўрганиш ва тахлил қилиш, ҳудуднинг хусусиятлари ва эҳтиёжларини инобатга олиб, улардан фойдаланиш

Янгиланган:

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими