Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Навойи бўлими
УСТАВИ
И. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлимининг фаолиятини ташкил этиш тартиби, мақсади ва вазифаларини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими (қуйида - «Бўлим») Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2789 сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлими фаолиятини ташкил қилиш чора- тадбирлари тўғрисида 2017 йил апрелдаги ВМҚ- - сонли Қарори асосида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг мустақил юридик ташкилоти мақомига эга бўлган «Бўлим» сифатида фаолият кўрсатади. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ҳайъатининг илмий-услубий раҳбарлиги остида амалга оширади.
2. Бўлим ўз иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарор ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа Қонунчилик ҳужжатлари, Фанлар Академиясининг Низоми ҳамда ушбу Низом асосида олиб боради.
Бўлим тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида алоҳида мулкка эга бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
4. Бўлимнинг тўлиқ расмий номланиши:
ўзбек тилида – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навойи бўлими;
рус тилида - Навоийскоэ отделениэ Академии наук Республики Узбекистан (сокращэнно «НО АН Руз»);
инглиз тилида - Навои бранч оф Academy оф Sciences оф Узбекистан.
5. Институт манзили: - Навоий ш., 104070, Ғалаба шоҳ кўчаси______
6. Бўлим юридик шахс ҳисобланиб, ўз алоҳида мулкига, мустақил балансига, банкларда ўз ҳисоб, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номидаги гербли думалоқ муҳрларга, гербли бланкасига, штамп, эмблема ва ўз иш фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган бошқа белги ва атрибутларга эга.
7. Бўлим ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқларга эга бўлиши, масъул бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
ИИ. БЎЛИМ Фаолиятининг МАҚСАДЛАРИ, АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА Йўналишлари
8. Бўлимнинг фаолияти табиий фанлар соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган асосий йўналишлари ва дастурлари, ишларнинг узоқ муддатга мўлжалланган режалари билан аниқланади.
9. Бўлим қуйидаги илмий йўналишлар бўйича ишлар олиб боради:
- Навоий вилоятидаги саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари корхоналарининг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва уларнинг долзарб илмий муаммоларини самарали ечимини топиш учун аниқлаш;
- Навоий вилоятидаги иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг техник ва технологик ривожлантиришга йўналтирилган ва энерго ва ресурстежамкорликни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилишни, маҳсулотлар таннархини пасайтиришни ва ҳудуд аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишни таъминловчи технологияларни ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ташкил қилиш ва олиб бориш;
- Навоий вилоятини ижтимоий – иқтисодий, технологик ривожлантиришга йўналтирилган илмий –тадқиқотларни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш;
- геология, кончилик иши, металлургия, кимё, геотехнология, робототехника, мехатроника, нанотехнология, биотехнология, агрокимё, экология, автоматика, энергетика ва машинасозлик соҳаларида ҳудуд муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий тадқиқотлар ўтказишда ва инновацион ишланмаларини ишлаб чиқишда фаол қатнашиш;
- Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни ташкиллаштириш ва кўмаклашиш;
- Навоий вилоятининг муаммоларини ўрганишга ва улар бўйича тадқиқотлар олиб боришга йўналтирилган дастурлар доирасида Халқаро хамкорликни ташкиллашириш, шу жумладан ҳамкорликда бажариладиган илмий тадқиқотларга хорижлик етук мутахассисларни жалб қилиш;
- юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда, ҳудуддаги олий таълим юртлари ўқитувчиларининг, ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда иштирок этиш;
- Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб йўналишларида ишлаб чиқариш, фан ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича интеграция жараёнларини тезлаштиришга ёрдам берувчи ташкилий, интелектуал ҳамда моддий- техник шароитларни яратиш.
10. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ равишда:
- Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари, қишлок хўжалик тармоқларининг долзарб муаммоларини ўрганиб, уларни ечимини топишда таклифлар ишлаб чиқади ҳамда муаммолар ечимини топишга йўналтирилган Респубикадаги Илмий -тадқиқот институтлари томонидан бажариладиган хўжалик шартномалари, амалий ва инновационн илмий –тадқиқотларнинг олиб борилиши мувофиқлаштиради;
- Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари, қишлок хўжалик тармоқлари ташкилотлари билан Республикадаги Илмий -тадқиқот институтлари ўртасида тузиладиган тармоқлардаги мавжуд муаммоларини ечишга, маҳсулот таннархини камайтиришга, инновацион ишланмаларини яратишга йўналтирилган хўжалик шартномаларининг расмийлаштириши ва бажарилиши жараёни билан боғлиқ бўлган хизмат турларини кўрсатиши ҳамда шартномаларининг самарали бажарилишини назорат қилиши, илмий маслаҳатлар ва лойиҳаларга экспертиза хулосаларини бериши эвазига тузилган шартномаларнинг умумий баҳосидан 5 фойиз маблағ олади;
- Навоий вилоятининг иқтисодий ривожланишига, аҳолисининг ижтимоий- турмушининг яхшиланишига, вилоятда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини пасайтиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб боради ва бу тадқиқотларга Республикамиздаги Илмий -тадқиқот институтларини жалб қилади;
- танлов лойиҳалари, хўжалик шартномалари ва хорижий грантларга мувофиқ равишда илмий тадқиқотлар ва ишларни амалга оширади;
- фаннинг замонавий йўналишлари бўйича давлат аҳамиятига молик тадқиқот ишлари олиб боради;
- инновацион дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этади ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этади;
- Вазирликлар, Бошқармалар, компаниялар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда олинган илмий тадқиқот натижаларини Навоий вилоятининг ҳамда Республиамизнинг иқтисодий соҳаларида ишлаб чиқаришга ўз вақтида қўллаш чораларини амалга оширади;
- Навоий вилояти худудида ҳамда Республикамиздаги илмий муассасалар, илмий-техник марказлар, олий ўқув юртлари (аввало магистратура тармоғи), колледжлар, академик лицейлар, вазирликлар, бошқармалар, компаниялар, корхона ва ташкилотлар, илмий ва илмий –техник уюшмалар, ижодий иттифоқлар билан ўзаро манфаатли илмий, илмий-техник ҳамкорликни ўрнатади ва ривожлантиради;
- Бўлим илмий ходимлари, республика ва хорижий олимлар ва мутахассислар иштирокида съезд, симпозиум, семинар, конференсиялар ҳамда долзарб илмий ва илмий-техник муаммолар бўйича кенгашлар ташкил этади ва ўтказади;
- Бўлимнинг ҳамда Навоий вилоятидаги саноат корхоналари, қишлок хўжалик тармоқларининг умумий муаммолари бўйича халқаро съезд, конференсия, симпозиум, семинарларда иштирок этади;
- илмий билимларни жамиятда кенг тарғибот қилади;
- илмий ва амалий тадқиқотлар бўйича бажарилган ишлар тўғрисида илмий-техник ҳисобот ва маълумотларни тайёрлайди ҳамда уларни юқори ташкилотларга ва бошқа давлат органларига тақдим этади
- илмий ва амалий тадқиқотлар натижасида олинган маълумотларни нашр этиш учун материал тайёрлайди ва йўллайди;
- рационализаторлик ва ихтирочилик таклифларини ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди;
- илмий-техник, муаллифлик ва Бўлим манфаати учун аҳамиятли ишларни ҳимоя қилади;
- Хорижий илмий-текшириш, консултацион ва ўқув марказлари билан илмий ва амалий алоқаларни ўрнатади ва мустаҳкамлайди, улар билан хамкорлик шартномаларини тузади, ташқи иқтисодий фаолиятни йўлга қўяди;
- мустақил холда харажатлар сметаси, штат жадвали, шунингдек, ойлик маош миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартномаларини шакллантиради;
- меҳнат, тартиб интизом, хавфсизлик техникаси ва давлат ижтимой суғуртаси тўғрисидаги қонунларга амал қилишни таъминлайди, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштиради.
ИИИ. БЎЛИМНИНГ Ташкилий ТАРКИБИ
11. Бўлимнинг ташкилий таркиби илмий тадқиқотларининг асосий йўналишларига, жорий этилган вазифаларига мувофиқ равишда шакллантирилади, Илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилади ва раис томонидан тасдиқланади, зарур ҳолларда Фанлар Академияси Ҳайъати билан келишилади.
12. Бўлимда Бўлим Илмий кенгаши ҳамда Навоий вилояти саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик тармоқларининг юқори малакали ходимлари ва республикамиздаги Илмий тадқиқот институтлари етук олимларидан таркиб топган илмий-маслаҳатчи орган сифатида Идоралараро Илмий -техник кенгаш ҳам фаолият кўрсатади.
13. Бўлимнинг таркибий қисмига устивор йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот ишлари бўйича фаолият олиб борувчи лабораториялар, илмий-техник бўлинмалар, илмий лойиҳаларни амалга оширувчи гуруҳлар, ишлаб чиқариш синов тажриба участкалари киради.
Бўлим структураси узлуксиз равишда ривожланиб ва такомиллашиб боради.
14. Бўлинмани фан доктори ёки номзоди унвонига эга бўлган мудир бошқаради. Бўлинмалар илмий-тадқиқот лабораторияларидан ташкил топади.
Лаборатория умумий йўналиш бўйича бирлашган бир неча илмий-тадқиқот гуруҳидан (лойиҳадан) ташкил топиши мумкин.
Лаборатория таркибига бош, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлар, катта илмий ходим изланувчи, стажерлар ва лойиҳанинг амалга оширилишида иштирок этувчи муҳандис-техник ва илмий-кўмакчи ходимлар киради.
15. Илмий-тадқиқот бўлинма (лаборатория) мудири:
-бўлинма (лаборатория) фаолиятига раҳбарлик қилади ва бўлинма (лаборатория)га юклатилган вазифаларнинг бажарилишига маъсул ҳисобланади, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш, шакллантириш ва бажарилишини таъминлайди, кадрлар тайёрлайди. Илмий- тадқиқот бўлинмаси мудири бир вақтнинг ўзида бўлинма таркибига кирувчи лабораторияга раҳбарлик қилиши мумкин.
16. Лойиҳанинг илмий раҳбари илмий тадқиқотлар дастури бўйича амалга оширилаётган лойиҳага раҳбарликни амалга оширади ва унинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
17. Бўлим диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослаштирилган кенгашда аъзо сифатида қатнашади ва етук мутахассислар тайёрлашда Бўлимда докторантура фаолиятини ташкиллаштиради.
18. Мақсадли дастурлар ва лойиҳаларни, шунингдек алоҳида топшириқ ва буюртмаларни бажариш учун Бўлимда Академия миқёсида ва ташкилотлараро миқёсда алоҳида ёки мавжуд структуралар таркибида марказлар, вақтинчалик жамоалар тузилиши мумкин.
19. Бўлим қошида Фанлар Академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ холда иш юритадиган Бўлим фаолияти йўналишларига мос ҳолда илмий ва муаммолар кенгашлари тузилиши мумкин. Муаммолар кенгаши ушбу илмий муаммолар билан шуғулланаётган етакчи олим ва мутахассислардан тузилади ва фаннинг ушбу соҳасида илмий-маслаҳатчи орган бўлиб ҳисобланади.
20. Бўлим таркибида йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб борувчи бўлинмалар билан бирга илмий-ёрдамчи, техник, маъмурий-хўжалик ва бошқа бўлинмалар ва хизматлар фаолият кўрсатади.
21. Ишланмаларнинг иқтисодиёт соҳаларига тадбиқ қилинишини тезлаштириш мақсадида Бўлим қошида, белгиланган тартибда, конструкторлик бюроси, тажриба ва ишлаб чиқариш бўлинмлари ташкил қилиниши мумкин.
22. Институт штат жадвалига лавозим йўриқномалари раис томонидан белгиланган янги лавозимлар киритилиши мумкин.
23. Бўлим қошида турли мулкчилик шаклига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Қонунлари асосида иш кўрувчи кичик ва қўшма корхоналар,илмий ишлаб чиқариш марказлари, фирмалар, аксионерлик жамиятлари ва Бўлимдаги йўналишларга мос фаолият кўрсатувчи бошқа коммерсион ва хўжалик ҳисобидаги корхоналар тузилиши мумкин.
24. Бўлимнинг таркибий бўлинмалари (шунингдек вақтинча бўлинмалар) ушбу Низом ва раис томонидан тасдиқланган қоидалар асосида шаклланади ва ўз фаолиятини юритади.
ИВ. БЎЛИМНИ Бошқариш
25. Фанлар академиясининг Навоий бўлими раиси Фанлар академиясининг вице-президенти статусига тенглаштирилади, ҳамда ўриндошлик асосида Навоий кон-металлургия комбинати бош директорининг илмий ишлар ва инновацион ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланади ва Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида йиллик ҳисоботига қараб ҳар йили қайтадан тасдиқланади.
26. Бўлим раиси давлат ҳокимияти ва бошқаришнинг ҳамма республика ва маҳаллий органларида, идораларда, компанияларда, ассоциацияларда, корхоналарда, ташкилотлар ва муассасаларда, жамоат бирлашмаларида ва шунингдек чет элларда бўлим вакили ҳисобланади.
Бўлим раиси:
Бўлим фаолиятини якка ҳокимлилик асосида бошқаради ва Бўлимга юкланган барча вазифалар ва функсияларнинг бажарилиши, ушбу Низомга риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради, Бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ҳуқуқларини белгилайди;
жорий йил ва истиқбол учун илмий тадқиқотларнинг режасини ишлаб чиқиш, шакллантириш ишларини ташкил қилади;
Бўлимнинг илмий-тадқиқот ишлари дастурлари асосида лабораторияларнинг, бошқа таркибий тузулмаларнинг ва тадқиқот гуруҳларининг илмий-тадқиқот режаларини тасдиқлайди;
юқори ташкилотларда Бўлимда ўтказилаётган тадқиқотларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти бўйича масалалар муҳокама қилинаётганида иштирок этади;
Фанлар Академиясининг раҳбар органларида, юридик ва жисмоний шахслар ва ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар билан бўлган муносабатларда Бўлим манфаатларини ҳимоя қилади;
илмий-тадқиқот, тажрибавий ва синаш-конструкторлик ишлари мавзуларини танловга тайёрлаш, уларни амалга ошириш, илмий кадрлар етиштириш бўйича прогнозлар тайёрлаш, ажратилган маблағлар доирасида илмий-тадқиқот мавзуларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминотини таъминлаш, илмий ишларни чоп этиш ва Бўлимнинг бошқа ишларига раҳбарлик қилади, илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;
Бўлим Илмий кенгаши фаолиятини бошқаради;
Бўлимнинг халқаро илмий алоқаларга оид ишларига раҳбарлик қилади, чет эллардаги илмий муассасалар ва олимлар билан тузилган илмий ҳамкорлик дастурларининг бажарилишини белгиланган тартибда текшириб боради;
Бўлимнинг Республикадаги бошқа ташкилотлар билан олиб борадиган илмий-техник фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этади;
илмий тадқиқот ишлари ва бошқа топшириқларнинг бажарилиши юзасидан жорий текширув уюштиради, илмий тадқиқот бўлинмларининг, шу жумладан алоҳида олинган ходимларнинг илмий ишлари бўйича ҳисоботини эшитади;
белгиланган тартибда Бўлимнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолияти тўғрисида юқори ташкилот ва бошқармаларга ҳисобот тақдим этади ва маърузалар қилади;
ҳар йили Идоралараро Илмий - техник кенгашда , Фанлар академияси хайъатида муҳокама қилиниб, мақулланган Бўлимнинг илмий, ташкилий ва хўжалик фаолияти натижалари ҳақида йиллик ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
илмий ходимларнинг бўш лавозимларига танлов ўтказиш ҳуқуқига эга ва Илмий кенгашнинг танловлар натижалари бўйича қарорларини тасдиқлайди;
Бўлимнинг илмий рисолаларини ва ходимларнинг илмий ишларини нашрга тавсия этади, режадан ташқари ишларни титул варағида Бўлимнинг номи кўрсатилган ҳолда нашр этишга рухсат беради;
танловда иштирок этиши учун ўрнатилган тартибда лойиҳаларни тавсия этади;
ўзига берилган ваколатлар доирасида ишонч қоғозисиз, ўрнатилган тартибда Бўлим маблағларини ва шу жумладан кредит маблағларини бошқаради;
Бўлим номидан шартнома ва келишувлар имзолайди ва шундай шартномалар тузишга ишонч қоғозлари беради;
ходимларнинг штат жадвалини тасдиқлайди, илмий ташкилотлар учун ўрнатилган лавозим окладлари бўйича ва бўлинма ҳамда лойиҳа раҳбарларининг рапортлари асосида ишловчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини белгилайди;
моддий рағбатлантириш ва ишчиларни мукофотлашнинг тизими ва шаклини белгилайди, лавозим окладларига устама ва қўшимча тўловлар ўрнатади, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Бўлимнинг илмий ва бошқа ходимларини ишга қабул қилади, бошқа лавозимга ўтказади ва уларни ишдан бўшатади;
Бўлим кредитларининг бош тақсимловчиси бўлиб ҳисобланади ва уларнинг тўғри ишлатилишига амалдаги қонунчилик асосида шахсан жавоб беради;
Бўлим ихтиёридаги маблағ ва иш ҳақи фонди доирасида смета моддалари бўйича харажатларини тасдиқлайди;
иш ҳақи фонди доирасида Бўлимнинг таркибини ва штатларини, шунингдек унинг таркибига кирувчи тегишли бўлимларни тасдиқлайди;
Бўлимда ишлаб чиқилган Низомда белгиланган тартиб ва миқдорда ходимларга устама ва қўшимча тўловларни белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунларига, давлат буджетида турган корхона ва ташкилотлардаги бухгалтерлик ҳисоби инструксиясига, амалдаги давлат буджети кирим ва чиқимлар классификациясига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа норматив ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади;
пуллар, товар-маҳсулот ва бошқа қимматли нарсаларни қабул қилиш ва топшириш учун, Бўлимнинг кредит ва ҳисоб китоб мажбуриятларида ҳамда бухгалтерлик ҳисоботи ва балансида асос бўлиб хизмат қиладиган имзо қўйиш ҳуқуқини тегишли буйруқ билан тасдиқлайди;
ўрнатилган тартибда раҳбар, илмий, мухандис-техник ходимлар ва мутахассислар билан шартномалар тузади;
докторантураларга қабул бўйича танлов натижаларини, катта илмий ходим-изланувчиларнинг мунтазам аттестацияси натижаларини тасдиқлайди;
Бўлим ходимларини рағбатлантиради ва ўрнатилган тартибда интизом жазосини қўллайди;
суд органларида, ҳакамлик судида, банк ва бошқа муассасаларда Бўлим номидан қатнашади, шунингдек айрим шахсларга маъмурий, молиявий ва хўжалик масалаларини ҳал қилишни топширади;
ўрнатилган тартибда ўз ваколати доирасида Бўлим бўйича буйруқлар, қарорлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Бўлимнинг асосий фонди ва бошқа мулкларининг сақланишини таъминлайди;
амалдаги қонунчилик ва Фанлар Академиясининг Низоми асосида берилган барча ҳуқуқлардан алоҳида ишонч қоғозисиз фойдаланади;
амалдаги қонунчилик асосида Бўлим фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади;
Бўлим раиси Бўлим иштирокида тузилган кичик, қўшма корхоналар, илмий марказлар ва масъулияти чекланган жамиятларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган фойданинг таъсисчи сифатидаги Бўлимга тегишли улишларини, ҳамда хўжалик шартномаларининг бажарилишидан олинган соф фойдани, ходимларни моддий рағбатлантириш фондига, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар сотиб олишга, қурилиш ва қайта таъмирлаш ишларига мустақил равишда юналтиришга хақлидир.
ўзининг баъзи функсияларини раис ўринбосарларига юклаш ҳуқуқига эга.
Бўлим раисининг муовини
27. Бўлим раисининг муовини раис томонидан Фанлар академиясининг президенти ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси бош директори билан келишилган холда контракт асосида (фан доктори ёки фан номзодларидан) тайинланади.
28. Бўлим раисининг муовини ўз фаолиятини бўлинма мудирлари ва лойиҳа раҳбарлари билан узвий боғланган ҳолда олиб боради ва докторантуралар фаолиятини бошқаради.
29. Бўлим раисининг муовини вазифаларнинг белгиланган тақсимотига кўра илмий ва илмий-ёрдамчи бўлимларнинг илмий ва илмий – ташкилий фаолияти учун маъсулдир.
30. Бўлим раисининг муовини раис йўқ вақтларида унинг вазифасини бажаради.
31.Бўлим раиси муовинининг ҳуқуқлари ва вазифалари .Бўлимнинг Низомига мувофиқ раис томонидан белгиланади ва лавозим йўриқномасида регламентланади.
32. Халқаро алоқаларнинг кенгайиб бориши муносабати билан, Фанлар Академиясининг президенти билан келишилган ҳолда ҳуқуқ ва мажбуриятлари Бўлим Низоми асосида раис томонидан белгиланган, раиснинг ҳалқаро алоқалар бўйича муовини лавозими киритилиши мумкин.
33. Раиснинг муовинлари бир нечта бўлганда улар ўртасидаги вазифалар тақсимоти раис томонидан махсус буйруқ чиқариш орқали белгиланади.
Раис маслаҳатчиси
34. Зарурий ҳолатда раис маслаҳатчиси раис буйруғи асосида маслаҳатчи тўғрисидаги низомга мувофиқ Фанлар академияси Президенти ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори билан келишилган ҳолда академиклар ва фан докторлари ичидан контракт асосида тайинланади.
Илмий кенгаш
35. Илмий кенгаш коллегиал орган бўлиб, .Бўлимнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятини ҳал қилиш учун ташкил этилади. Унинг таркибига раис, раиснинг муовинлари, илмий котиб, Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзолари, (академиклар), бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бошқа етакчи олимлари, зарур бўлганда ёрдамчи бўлинмаларнинг бош мутахассислари ҳамда касаба уюшмаси ташкилотининг вакили киради;
36. Илмий кенгаш таркибига бошқа ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар ва мутахассислар ҳам киритилиши мумкин.
37. Илмий кенгашнинг шахсий таркиби раиснинг тавсияси билан бир йил муддатгача (раис ваколатининг муддати доирасида) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати томонидан тасдиқланади.
38. Бўлим раиси лавозими бўйича Илмий кенгашнинг раисидир, у йўқ вақтда раиснинг муовини раис бўлади; Бўлим илмий котиби Илмий кенгашнинг илмий котибидир.
39. Илмий кенгаш:
танловлар мавзулари ва мавзуий режалари бўйича тайёрланган илмий тадқиқот, тажрибавий, синаш-конструкторлик ишлари лойиҳаларини, илмий кадрлар тайёрлаш прогнозларини, конференсиялар кенгашлар ўтказиш режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Бўлимнинг ҳамма асосий бўлинмалари ва бутун Бўлимнинг илмий ва илмий–ташкилотчилик фаолиятининг энг муҳим натижалари бўйича ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Бўлимнинг таркибий қисмларидаги ўзгариш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилади;
муҳим илмий муаммоларни белгилайди, илмий маърузаларни тинглайди, институтнинг ўта муҳим илмий ишлари натижаларига баҳо беради;
Бўлим ходимлари томонидан тайёрланган илмий ишларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш режаларини кўриб чиқади ва нашрга тавсия қилади;
республиканинг бошқа илмий муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш режаларининг бажарилишини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилади;
илмий кадрларни тайёрлаш режаларини, докторлик диссертацияларини мавзуларини, тадқиқотчиларни иш режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
илмий тадқиқот бўлимлари мудирлари ва танлов лойиҳалари, тадқиқот гуруҳлари раҳбарларининг шунингдек, айрим илмий ходимларнинг ҳисоботини эшитади;
илмий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилади;
буюк илмий асарлар, илмий янгиликлар ва ихтироларни Давлат мукофотига, шунингдек буюк олимлар номидаги медал ва мукофотларга тавсия этади;
Бўлим ходимларини фахрий нишонларга ва бошқа мукофотларга тавсия этади;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига, соҳалар бўйича ва бошқа Фанлар Академияларига ҳақиқий аъзоликка (академикликка) сайлаш учун номзодлар кўрсатади;
Олий аттестация комиссиясига илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тавсияномалар билан чиқади;
илмий ходимларнинг бўш лавозимларини эгаллаши учун танловлар ўтказади.
40. Илмий кенгаш, агар мажлисда рўйхатдаги таркибнинг учдан икки қисми иштирок этса, қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Илмий кенгашнинг қарори иштирок этувчиларнинг 50 ва ундан юқори фоизи овоз берган такдирда қабул қилинган ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масала моҳияти яширин овоз беришни талаб қилмаса, очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинади;
41. Илмий унвонлар бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорлари Олий Аттестация комиссияси томонидан ўрнатилган тартиб асосида қабул қилинади, илмий лабораториялар (бўлимлар) мудирларининг ва илмий ходимларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун танлов масалалари бўйича қарорлари амалдаги Низом асосида қабул қилинади.
42. Илмий кенгаш қарорлари Бўлим раиси тасдиқлагандан сўнг кучга киради.
Илмий котиб
43. Илмий котиб Бўлимнинг раиси томонидан контракт асосида Фанлар Академиясининг президенти ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори билан келишилган ҳолда тайинланади.
44. Илмий котиб раиснинг илмий ва илмий-ташкилий ишлар бўйича ёрдамчиси ҳисобланади.
45. Илмий котибнинг вазифалари:
- юқори раҳбар ташкилотларнинг топшириқлари ва илмий-тадқиқот лойиҳалари режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
- Бўлим бўлинмаларининг таклифлари асосида танловлар учун илмий-тадқиқот ва тажрибавий ишларини тайёрлашда, кенгаш ва конференсиялар уюштиришда, илмий ишларни нашр қилишда иштирок этади;
- Бўлимнинг илмий-ташкилий фаолияти бўйича йиғма ҳисобот тузади;
- Бўлим Илмий кенгашини зарур ҳужжатлар билан таъминлайди, шунингдек Бўлим қошида тузилган илмий кенгашларга ва съезд, конференсия, синпозиум, кенгашлар ташкилий қўмиталарига ёрдам беради;
- докторантуралар ишларини ташкил қилади ва амалга оширади;
- Бўлимнинг хизмат бўйича ёзишмаларини ўз вақтида ва сифатли бўлишини назорат қилади;
46. Бўлимнинг халқаро илмий алоқаларини амалга ошириш вазифаси юкланган илмий котиб:
- халқаро илмий ҳамкорлик ишларига раҳбарлик бўйича раис ёрдамчиси ҳисобланади;
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг чет эллар билан халқаро илмий ҳамкорлиги дастурлари бўйича таклифлар ва бирлашма олимларининг чет элларга хизмат сафари учун керакли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;
- белгиланган тартибда чет эл олимларининг Бўлимда қабул қилинишини ташкил этади ва уларнинг ташриф буюриш режаларини бажарилишини таъминлайди;
- халқаро илмий ҳамкорлик бўйича ҳисобот тайёрлайди;
47. Илмий котибнинг ҳуқуқлари ва вазифалари Бўлим Низомига ва лавозимлар йўриқномасига асосан раис томонидан белгиланади.
48. Бўлимнинг бош ҳисобчиси Фанлар Академиясининг бош молия-иқтисодий бўлими билан келишилган ҳолда раис томонидан тайинланади ва ўз фаолиятини бош ҳисобчилар ҳақидаги Низомга асосан юритади. Бош ҳисобчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари асосида аниқланади.
49. Бўлинма (лаборатория) мудирлари, лойиҳа раҳбарлари, етакчи илмий ходимлар, катта илмий ходимлар, кичик илмий ходимлар ва бошқаларнинг лавозим бўйича вазифалари ушбу Низом ва тасдиқланган лавозим йўриқномалари асосида аниқланади.
В. ИДОРАЛАРАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК Кенгаш ФАОЛИЯТИ
50. Бўлимнинг Идоралараро илмий-техник кенгаши Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Бўлимнинг ташкилий таркибига киритилган бўлиб, Бўлим илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, унинг вазифаларини тўлақонли бажаришини таъминлаш мақсадида ташкил этилган жамоатчилик асосидаги илмий- маслаҳатчи органдир.
51. Бўлимнинг Идоралараро илмий-техник кенгаши Низоми ва Кенгаш аъзоларининг рўйхати Навоий кон-металлургия комбинати бош директори билан келишилган ҳолда Фанлар академиясининг президенти томонидан тасдиқланади.
52. Идоралараро илмий-техник кенгаши коллегиал орган бўлиб Навоий вилояти саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик тармоқларида мавжуд муаммоларини ечиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш, иқтисодий самарадорлигини ошириш, аҳолининг турмуши фаравонлигини оширишга йўналтирилган илмий ва илмий-ташкилий фаолиятни мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини юқори малакали мутахассислар ва етук олимлар ўртасида муҳокама килиш орқали, холис баҳо бериш ва натижаларни ишлаб чиқаришга жалб қилишга илмий асосланган тавсиялар беради.
53. Идоралараро илмий-техник кенгаши таркибига Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларининг етук олимлар ва Навоий вилояти саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик тармоқлари ташкилотларининг юқори малакали мутахассислари ҳамда Бўлим раиси, раиснинг муовинлари, илмий котиби киради;
54. Идоралараро илмий-техник кенгашига Фанлар академиясининг президенти раислик қилади.
55. Идоралараро илмий-техник кенгашнинг таркибида: геология, кончилик ишлари, кимё, қишлоқ хўжалиги, энергетика каби тармоқлар муаммолари ечимни топишни муҳокама қиладиган алоҳида сексиялар ишчи гуруҳлари фаолият кўрсатади.
56. Идоралараро илмий-техник кенгашнинг сексияларида йўналишлар бўйича Навоий вилоятидаги саноат корхоналари, қишлоқ хўжалик тармоқлари ташкилотлари ҳамда Республикамиздаги илмий-тадқиқот муассасалар ўртасида тузилган шартномаларнинг муваффақиятли бажарилишини мониторинг қилиш, тадқиқот натижалари ҳисоботларини ҳар ярим йилда (зарурат туғилганда ҳар чоракда) ишчи гуруҳлари томонидан муҳокама қилиниб, илмий тавсиялар берилади.
57. Идоралараро илмий-техник кенгашнинг сексиялари ишчи гуруҳлари тузилган хўжалик шартномаларининг бажарилиши савиясини мониторинг қилиш, олинган натижаларнинг ҳаққоний илмий асосланганлигини аниқлаш учун экспертиза ўтказиш (зарурат туғилганда қўшимча соҳа мутахассисларини жалб қилиш орқали), олинган хулосалари асосида Кенгаш мухокамасига шартномаларни молиялаштиришни тўхтатиш ёки кўпайтиришга тавсиялар киритиш хуқуқига эгадир.
58. Идоралараро илмий-техник кенгашнинг сексиялари ишчи гуруҳлари экспертларига тузилган хўжалик шартномаларининг бажарилишини мониторинг қилишгани, илмий маслаҳатлар беришгани ҳамда тадқиқотлардан олинган натижаларнинг ҳаққоний илмий асосланганлигини аниқлаш учун илмий таҳлиллар асосида экспертиза хулосалари беришгани учун ҳақ тўлаш Бўлимнинг харажатлар сметасида кўзда тутилади.
ВИ. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
59. Низом бўйича ўз вазифаларини амалга ошириш учун Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва ҳалқаро шартномаларида кўзда тутилган ҳуқуқий муносабатларда ўз номидан иштирок этиши;
ўзининг ваколат доирасига кирувчи ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ушбу Низомга зид бўлмаган зарур қарорлар қабул қилиши ва амалга ошириши, ўз фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий масалаларини мустақил ҳал қилиши;
шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириши, олинган фойдани Бўлим ходимларини моддий рағбатлантиришга, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга сарфлаши;
олиб борилаётган тадқиқотларга эксперт сифатида, контракт асосида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхона ва ташкилотлар мутахассислари, тадқиқот марказлари ходимлари, олий ўқув юртлари ва чет эл олимлари ва ўқитувчиларини жалб қилиши;
вазирликлар, бошқармалар, корхона ва ташкилотларга қонунчиликка мос равишда ахборот, консалтинг ва чоп этиш хизматлари кўрсатиши;
ўрнатилган тартибда иш бўйича халқаро ҳамкорликларни амалга ошириши, олимлар ва мутахассисларни чет мамлакатларга илмий сафарга юбориши, чет эл олимларини, халқаро ижтимоий, молиявий ва иқтисодий ташкилотларнинг вакилларини чет эл фирмалари ва компанияларнинг вакилларини таклиф қилиши ва қабул қилиши;
нашриёт ва полиграфия фаолиятини амалга ошириши, илмий ва даврий нашрлар чоп этиши;
илмий кутубхонани йиғиши ва тўлдириши;
Бўлимнинг ҳаражатлар сметасини аниқлаши ва тасдиқлаши, буджет ва нобуджет маблағларни шунингдек чет эл валютасини олиши ва сарфлаши, иқтисодий ва моддий раҳбатлантириш фондлари яратиши;
интеллектуал ва бошқа мулкларга, хўжалик ва бошқа фаолият орқали олинган маҳсулот ва фойдаларга шунингдек, қонунчилик асосида ишлаб топилган мулкларга эга бўлиши, фойдаланиши ва бошқариши,
ўзининг моддий-техник базасини ривожлантириши, капитал қурилишни амалга ошириши, асосий фондларни реконструксия қилиши ва тиклаш-таъмирлаш ишларини амалга ошириши;
банкларда ва бошқа молиявий муассасаларда ҳисоб рақамини очиши ва улар бўйича мос операциялар ўтказиши;
расмий халқаро йўлдошли, телекоммуникацион ва компютер алоқаларни сотиб олиши ва фойдаланиши;
Бўлим ўз қарамоғида мустақил балансда исталган шаклдаги мулкчиликка эга
бўлган конструкторлик ташкилотлари, тажриба ишлаб чиқаришлари, кичик ва қўшма корхоналар, фирмалар ва бошқа тижорат корхоналарига эга бўлиши мумкин.
60. Бу ҳуқуқларга мувофиқ, Бўлим:
Илмий лойиҳаларни маблағлаштиришни янги тизимига ўтишнинг қоидалари доирасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг амалдаги ва истиқбол дастурлари, ҳамда олинган натижаларни иқтисодиётнинг турли соҳаларида ва бошқа тармоқларда қўллаш дастурлари бўйича танловларда иштирок этади;
докторантураларга қабул қилиш режаси бўйича, мақсадли тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади;
Бўлимнинг таҳририй – нашриётчилик фаолияти режаларини тузади ва амалга оширади;
асосий илмий йўналиши бўйича илмий ва илмий-техникавий конференсиялар, семинар, симпозиум ва мактаблар, шу жумладан халқаро тадбирлар ўтказиш лойиҳасини тузади ва амалга оширади;
диссертациялар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар тузади ва уларнинг иш фаолиятини таъминлайди, зарур бўлган ҳолда бу кенгаш эҳтиёжлари учун ҳаражатлар сметасини тузади, уларни тасдиқлайди ва Бўлимнинг жорий йил ҳаражатларининг умумий рўйхатига киритади;
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига биноан, ўз ходимлари билан улар яратган интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқ берувчи шартномалар тузади;
белгиланган тартиб асосида экспорт-импорт операцияларини амалга оширади, уларга, шу жумладан, интеллектуал мулк (патент, лицензия, «ноу-хау», фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, «инженеринг» хизмати, консалтинг ва бошқалар) объектлари натижалари ҳам киради;
Бўлимнинг илмий соҳасига мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва тажриба – конструктор ишларини бажариш учун шартномалар тузади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари бўйича ҳам шундай шартномалар тузилиши мумкин;
Бўлим йўналиши бўйича буюртмачилар билан тузилган шартномалардаги илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ) ҳажмини мустақил белгилайди ва бу шартномалардан тушган маблағларни ўрнатилган тартибда тасдиқланган смета бўйича сарфлайди;
фаолиятининг режадаги кўрсаткичлари бажарилган тақдирда, тадқиқот ва ишланмалар учун ажратилган буджет маблағларини ва буюртмачилар билан тузилган шартномалар бўйича тушган маблағни тежаш натижасида ҳосил бўлган фойдани жамоа ихтиёрида қолдиради;
таркибий бўлинмалар сонини ва ходимлар миқдорини белгилайди;
айрим дастурларни, лойиҳаларни шу жумладан айрим буюртма ва топшириқларни бажариш ва ишланмаларни халқ хўжалигига тезроқ жорий этиш учун вақтинча ижодий жамоалар тузади;
муайян лавозимлар учун белгиланган разрядлар чегарасида разрядларни, тариф ставкаларини ва маошларга амалдаги қонунчилик кўзда тутган устамаларни ва қўшимча тўловларни тайинлайди ва ўзгартиради;
бирлашма ичида фойдаланишга мўлжалланган норматив ҳужжатларни (ловозим йўриқномалари, таркиб, бўлинмалар, уларнинг ўзаро муносабатлари, ишларни ташкил қилиш, меҳнатга ҳақ тўлаш системаси, ҳаражатларни ҳисобдан чиқариш ва ҳоказо) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва жорий қилади;
меҳнатга вақтбай асосида хақ тўлашда, ишбай асосида ишловчиларнинг тариф ставкалари қўлланиладиган ишчи касбларининг рўйхатини белгилайди, иш шароити оғир ва зарарли бўлган, ўта оғир ва ўта зарарли бўлган ишчилар учун шундай ишларнинг соҳалар бўйича рўйхати асосида тариф ставкаларига фарқли қўшимча тўловлар белгилайди;
меҳнат ҳақидаги қонун ва узлуксиз иш кунида ишловчи ходимлар лавозимларининг юқори ташкилот томонидан тасдиқланган рўйхати асосида узлуксиз иш кунида ишловчи ходимлар учун қўшимча таътил муддатини белгилайди;
мақсадга мувофиқ холларда ходимларга белгиланган тартибда бир йўла бир неча лавозимда ишлаш ва хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиришга рухсат берилади;
мукофотлаш ва устама хақ тўлаш ҳақидаги тасдиқланган низомга мувофиқ ходимларни мукофотлайди ва уларнинг лавозим маошларига устама ҳақ белгилайди;
илмий тадқиқот ишларини моддий-техник таъминоти бўйича тезкор фаолият кўрсатади; узлуксиз ва бир меъёрда ишлаш учун ҳомашё, материаллар, ёнилғи ва бошқа ресурсларнинг зарур заҳираларига эга бўлади ҳамда уларни тежаб сарфлаш чораларини кўради;
ихтиёридаги маблағ доирасида қурилиш, асосий фондларнинг реконструксияси, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини олиб боради, пудрат шартномаси ёки хўжалик усули асосида олиб борилаётган ишларнинг бажарилишини назорат қилади, объектлар ва сотиб олинган асбоб-ускуналарнинг жадал ишга туширилишини таъминлайди;
Бўлим бошқа ташкилотлардан нарядсиз, тўғридан тўғри, шартнома бўйича бериладиган маҳсулотларни олади, шунингдек, моддий-техник таъминотига зарурий буюмларни улгуржи ва чакана савдо йўли билан сотиб олади, амалдаги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқариш ва техникага оид маҳсулотларни, шунингдек, нашрларни сотиш ва алмаштиришни йўлга қўяди. Асосий фаолиятидан ташқари тушган нобуджет маблағлари ҳисобига воситачилик, консалтинг ва лизинг операцияларини бажаради, амалдаги қонунчиликка асосланиб қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар бажаради.
ўрнатилган тартибда ахборотни узатиш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш ишларини бажаради;
махсус мақсадлар учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, қўллаш ва кузатиш ишларини амалга оширади;
вақтинча ишлатилмай турган майдон, хона ва асосий жиҳозларни ижарага беради;
асосий фондларни капитал таъмирлаш бўйича шартномаларни Бўлим мустақил тузади.
61. Бўлим энг яхши илмий иш учун, шу жумладан ёшлар учун ҳам махсус мукофотлар таъсис этиши ва тегишли танлов ўтказиши мумкин;
62. Бўлим ўз ходимларининг шунингдек бошқа фан ва маданият ходимларининг фан тарихи учун қимматли бўлган қўлёзмаларини шакллантириш, сақлаш ва уларни архивга узатиш ҳуқуқига эга.
63. Бўлим бошқа илмий ташкилотлар, олий ўқув юртлари, кутубхоналар, фондлар, нашриётлар ва бошқа мамлакатлар ташкилотлари билан босма нашрлар алмашиш ҳуқуқига эга.
64. Бўлим ўзининг баъзи таркибий бўлимларини алоҳида балансга ўтказиш ҳуқуқига эга, бунда бу бўлимларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган жавобгарлик масъулияти Бўлимга юклатилади. Кўрсатилган бўлинмаларнинг актив ва пассиви Бўлимнинг умумий балансига киритилади.
65. Бўлимга берилган ҳуқуқлар раис томонидан ёки ўрнатилган вазифалар тақсимоти бўйича Бўлимнинг бошқа мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
66. Бўлим олинган натижаларнинг юқори савияда ва сифатли эканлигига, уларнинг жаҳоннинг энг илғор натижалари даражасида эканлигига, илмий жамоанинг ижодий имкониятларини максимал реализация қилишига шароит яратиб берилганлигига жавобгардир.
67. Илмий-ишлаб чиқариш фаолияти бўйича Бўлимнинг вазифалари:
- юқори ташкилотлар ва давлат бошқаруви органлари қарорлари билан юклатилган вазифаларни, шунингдек хўжалик субъектлари билан илмий-изланиш ва амалий ишларни бажариш тўғрисидаги шартномаларни тузишда олинган мажбуриятларни сифатли бажариш;
- ёш мутахассисларнинг малакалари ва билимларини ошириш учун ҳамма шароитларни яратиб бериш, Бўлим илмий потенсиалининг ўсишига ёрдам бериш;
- мулк воситалари ва меҳнат ресурсларини самарали сарфлаш;
- Бўлим балансидаги ишониб топширилган мулкнинг бутунлигини таъминлаш, илмий ускуна ва асбобларнинг ишлаш қобилияти ва фойдаланиш характеристикаларини сақлаб туриш;
- Бўлим ходимларини маънавий-маърифий, маданий ва жисмоний тарбиялаш бўйича фаолият юритиш.
68. Бўлим давлат буджети, таъминотчилар, пудратчилар ва бошқа ташкилотлар билан ўз вақтида ва тўла миқдорда ҳисоб-китоб қилиб боришга мажбур.
69. Бўлим меҳнат ҳақидаги қонун, меҳнатни муҳофаза қилишнинг қоидалари ва меъёрлари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, давлат социал суғуртаси, меҳнат интизоми ҳақидаги қонунларнинг бажарилишини таъминлайди.
70. Бўлим ўраб турган ҳаво, тупроқ ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилиш учун, хўжалик чиқиндилари, оқава сув ва ташландиқлар билан ифлосланмаслиги учун, шунингдек, шовқин ва радиотўсқинликларга қарши курашиш учун зарур чораларни кўради.
ВИИ. БЎЛИМ Фаолиятининг ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
71. Бўлим илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ва хўжалик фаолиятини олиб боришда, Бўлимга бириктирилган бино, иншоот, унинг балансида турган асосий ва бошқа мулк фондлари, шу билан бирга буджетдан ташқари фаолият туфайли эга бўлган моддий бойликлар ва маблағлар, илмий изланишлар, патент-нашриёт ва бошқа фаолият турлари туфайли яратилган номоддий активлардан фойдаланади.
72. Бўлим ўз фаолиятини унга ўтказилган асосий фонд ва мулклар, ҳамда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида шахсан эга бўлган асосий фонд ва мулклардан фойдаланган ҳолда амалга оширади.
73. Бўлимнинг иш фаолиятини ташкиллаштириш, сақлаш,бошқарув, ёрдамчи хизмат, бўлинмаларнинг зарурий илмий ходимлари ойлик маошлари, коммунал хизмат, автотранспорт, сафар харажатлари ва бошқа Бўлимнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун зарур маблағлар ҳамда амалий ва инновацион тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган харажатлар “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонсининг маблағлари ҳисобидан, шу жумладан тегишли илмий-технологик ишланмаларнин жорий этиш натижасида олинган соф фойданиинг 10 фоизи миқдори эвазига тасдиқланган йиллик харажатлар сметасига асосан амалга оширилади.
74. Бўлимнинг қўшимча молиялаштириш манбалари Ўзбекистан Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантириш Агентлиги томонидан танлов лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар, шу билан биргаликда белгиланган тартибларда жалб қилинган буджетдан ташқари (хўжалик шартномалари асосидаги ишлар, ташқи ва ички инвестициялар, махаллий ва хорижий грантлар, ишлаб чиқарилган махсулот ва интеллектуал мулкларнинг реализациясидан келган фойдалар, хомий ташкилотларнинг қайтарилмайдиган ёрдами ва бошқа манбаълар) маблағлар ҳисобланади.
75. Бўлимнинг буджет маблағини сарфлаш илмий лойиҳаларни маблағлаштириш учун ўрнатилган тартиб асосида, ажратилган маблағ доирасида, лойиҳа раҳбари томонидан тузилиб, раис тасдиқлаган смета бўйича амалга оширилади.
76. Нобуджет маблағлар эса буджет ташкилотлари учун тузилган норматив хужжатларда белгиланган тартиб асосида сарфланади. Хўжалик шартномаси бўйича ишлар, махаллий ва чет эл грантларини амалга ошириш учун вақтинча бўлимлар, гуруҳлар ёки вақтинча ижодий жамоалар тузилиши мумкин.
77. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-хўжалик ва тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан жалб қилинган бошқа маблағлар ҳисобига яратилган ўз маблағи ва фойдасининг бир қисми асосида ривожлантириш фондлари, ходимларни моддий рағбатлантириш ва социал ҳимоя қилиш фондлари ва шу каби махсус молиявий ва инновация фондлари ташкил қилиши мумкин. Ушбу фондларни тузиш ва фонд маблағларини сарф қилиш Фанлар Академияси Ҳайъати томонидан Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган махсус қонун қоидалар асосида олиб борилади;
-устама ҳаражатлар учун ажратилган грант маблағлари ҳисобидан бошқарув аппарати ва бошқа ёрдамчи бўлимлар ҳаражатларини, шунингдек билвосита коммунал ҳаражатларни қоплайди;
- ўз маблағлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда, хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлашни мустақил равишда ҳал қилади;
-белгиланган тартибда маънавий ва жисмоний эскирган, ишлатиб бўлинган, келажакда ишлатишга ва сотишга ярамайдиган асосий воситаларни, илмий жиҳоз ва асбобларни, транспорт воситаларини, инвентар, асбоб ва бошқа моддий бойликларни, дебитор ва кредит қарзларини, бошқа қарзлар, шу жумладан камомад қарзларини ўз балансидан ўчиради;
-белгиланган тартибда эскирган ва ишлатилмайдиган жиҳозларни, асбобларни, материалларни, инвентарни сотиши ва шунингдек айрим ҳолларда Ҳайъат қарорига асосан бошқа ташкилотларга бепул бериши мумкин. Сотишдан тушган маблағ қонунчиликда кўрсатилган тартибда Бўлим ихтиёрида қолади;
-буджетдан ташқари фаолият юритишда Бўлим балансидаги буджет маблағлари ҳисобидан, шунингдек бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобига олинган асосий воситалардан фойдаланиши мумкин.
78. Бўлим ўз балансидаги бино, иморат, асосий фонд ва бошқа мулкларнинг сақланишини таъминлайди. Булар Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўрсатилган тартибда эгалик қилиш ҳуқуқи ва мулкчилик шаклини ўзгартирмаган ҳолда бошқа ташкилотларга ижарага берилиши мумкин.
ВИИИ. ҲИСОБ-КИТОБ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ
79. Бўлим ўз фаолияти бўйича, оператив ва бухгалтерлик ҳисоб-китоби, статистик ҳисобот юритади ва ҳисобот натижалари ва баланс ҳисобларининг ҳаққонийлигини таъминлайди.
ИХ. БЎЛИМ Низомини ўзгартириш ва тўлдириш
80. Бўлим Низомига ўзгартиришлар киритиш Бўлим Илмий кенгашининг қарори ва Академия Хайъатининг келишуви билан амалга оширилади ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Х. БЎЛИМ ни қайта ташкил этиш ва тугатиш
81. Бўлимни қайта ташкил этиш ва тугатиш Фанлар Академиясининг Қарори билан, Республика Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарори асосида амалга оширилади.
Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Хайъатида муҳокамаси қилиниб, мақулланган ва тасдиқлашга тавсия қилинди.