+998 79 223 42 15

Сунъий интеллектни ўрганиш – давр талаби

2 дақиқа 2 886 кўришлар

Бугунги кунда технологиялар иқтисодиётдан тортиб та'лим ва соғлиқни сақлаш соҳасигача бўлган ҳаётнинг барча жабҳаларини жадал ўзгартириб бораётган бир пайтда, сун'ий интеллект имкониятларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сун'ий интеллект шунчаки бир восита эмас — у бошқарув самарадорлигини оширишнинг янги йўлларини очиб беради, илмий-техникавий тараққиётни рағбатлантиради ва жамиятнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сун'ий интеллектни миллий устувор йўналиш сифатида муҳимлигини доимий та'кидлайди. Хусусан, инфратузилма ва кадрлар салоҳиятини муҳокама қилиш жараёнида у сун'ий интеллектни жадал ривожлантириш учун доимо илғор миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда жорий этиш зарурлигини қайд этади. Шунингдек, халқаро саммитлардаги чиқишларида ҳам у сун'ий интеллектни барқарор ривожланиш ва рақамли трансформасиянинг муҳим драйверларидан бири сифатида та'кидлаб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-октабрдаги ПҚ-358-сон “Сун'ий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ сун'ий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ҳамда ёшлар орасида сун'ий интеллект технологияларини оммалаштириш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан аистудй.уз сун'ий интеллект соҳасида та'лим дастурлари платформаси ишлаб чиқилган.

Мазкур платформа турли тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда мактаб ўқувчилари ва талабалар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда хусусий сектор мутахассислари сун'ий интеллект соҳасида кўникмаларга эга бўлишлари мумкин. Шунингдек, ушбу платформада “Бир миллион сун'ий интеллект фойдаланувчилари” дастури амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими барча қизиқувчиларни — ўқувчилар, мутахассислар ва давлат ташкилотлари ходимларини — аистудй.уз ресурсидан фаол фойдаланишга чорлайди. Ушбу сайт орқали сиз сун'ий интеллект соҳасида тизимли билимларга эга бўласиз, ўқув курсларини тамомлаб, касбий маҳоратингизни оширишингиз ва мамлакатнинг рақамли тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими