О‘збекистонРеспубликасиФанларакадемиясиНавоийбо‘лимираисиАбдуразакМирзаев 18–21-октябркунлариБолгариядахизматсафаридабо‘лди. ЕвропадавлатигаташрифНавоийбо‘лимиҳамдаБолгариянинг “PaulowniaБГ” МЧЖо‘ртасидатузилганҲамкорликто‘г‘рисидагимеморандумнинг 5-моддасиҳамда “PaulowniaБГ” МЧЖбошменежериДж. Дураловтомониданюборилгантаклиф-хатиасосидаамалгаоширилди.

Хизмат сафари давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
1. “Paulownia БГ” Мчжга тегишли павловния плантацияларига борилиб, тез ўсувчи дарахтларни етиштириш бўйича инновацион технологияси ўрганилди. Жумладан, плантация 4 гектар майдонни эгаллайди. Дастлабки уч йил давомида дарахтлар томчилатиб суғориш орқали етиштирилди ва эритилган селитра билан озиқлантирилди. Охирги икки йилда суғорилмагани ва ўғитланмаганига қарамай, дарахтлар яхши ўсишда давом этмоқда. 2–3 йилдан кейин дарахтлар кесишга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Навоий бўлимининг Нурота туманида ҳамкорликда ташкиллаштирилган плантациясидаги дарахтларни парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар олинди.
2. Мини-иссиқхоналарга ҳам ташриф буюрилди. Бу ерда доривор лимон ўти (мелисса) ўсимликлари етиштирилади. Органик сертификатга эга уруғлар Полшадан, сертификатланган торф эса Латвиядан келтирилган. Уруғлар пластик кассеталарда ундирилади. Ҳар бир бундай иссиқхонага ҳар бирида 74 тадан катаги бўлган 110 та пластик кассета жойлаштирилади.

Уруғлар тахминан 14 кунда униб чиқади, шундан сўнг майсаларда дастлабки иккита барг пайдо бўлади. Кейин кўчатлар сараланади, субстрат юмшатилади ва ўсимликлар асосий иссиқхонага ўтказилади. У ерда ҳарорат тахминан +25 °C ва намлик 65–70% даражасида сақланади.
Европада экологик тоза органик маҳсулотлар жуда қиммат туради. Айни шу сабабли харидорлар ҳозирданоқ бўлажак маҳсулот учун шартномалар тузмоқда.
Энг асосий афзаллиги шундаки, ушбу иссиқхоналарда бутун йил давомида кўчат етиштириш ва уларни алмаштириш, узлуксиз ишлаб чиқариш сиклини таъминлаш мумкин.

Ўзбекистондан етиштириш учун бошқа доривор ўсимликлар уруғларини етказиб бериш имконияти муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Навоий бўлимининг уруғларни бентонит билан қобиқлаб экиш ҳамда ўсимликларни баргидан бентонитли суспензия билан озиқлантириш бўйича инновацион технологияларини синовдан ўтказишга келишиб олинди. Ушбу технологиялар Ўзбекистонда ғўза ва буғдойда яхши натижаларни кўрсатган.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.