+998 79 223 42 15

Замонавий тараққиёт билан ҳамқадам

2 дақиқа 2 879 кўришлар

2024 йилнинг 24-25 сентябр кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чанша шаҳрида ан'анавий Бутунжаҳон комп'ютер анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистондан таклиф асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзайэв фаол иштирок этди.

Ўз нутқида у, ҳозирги замонда ҳар қандай соҳани самарали ривожлантириш ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришсиз тасаввур қилиш мумкин эмаслигини та'кидлади. Бугунги кунда Ўзбекистонда барча халқ хўжалиги соҳаларида рақамлаштириш тизимини жорий қилиш кенг ривожланмоқда ва “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ушбу йўналишларда кенгайтириш зарурлигига урғу берди, чунки илм-фан чегара билмайди ва унинг ривожланиши технологиялар ҳамда инсон тараққиётига хизмат қилиши лозим.

А.Мирзаэв анжуман иштирокчиларини замонавий ахборот технологияларини кон-металлургия соҳасига жорий қилиш мақсадида ҳамкорликка чақирди. У Хитойнинг илмий муассасалари, корхоналари ва хусусий компанияларига Мобил илмий-ишлаб чиқариш геология қидирув отрядини тузиш бўйича ҳамкорлик таклифини билдирди. Режага кўра, мобил отряд истиқболли майдонларда геология қидирув ишларини амалга оширади, фойдали қазилмаларнинг аниқ заҳираларини ҳисобга олади, шунингдек, барча фойдали компонентларнинг таркиби ва технологик хусусиятларини ҳар томонлама ўрганади. Истиқболли майдонлардаги илмий асосланган заҳираларни қазиб олиш ва қайта ишлаш инвесторлар томонидан марказлашган кластер усулида ташкил этилади. Шунингдек, отряд техноген чиқиндилардаги фойдали компонентларни ажратиш ва бойитишга қаратилган технологик тадқиқотларни ҳам олиб боради. Мобил отряд келгусида Ўзбекистон-Хитой ахборот-таҳлилий марказини ташкил қилишга асос бўлиши мумкин. Бу марказ илмий ва ишбилармонлик соҳалари ўртасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш мақсадида Хитойдан инвестисия оқимларини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Бу масалада Хитой Геология академиясининг Минерал ресурслар институти билан ҳамкорлик истиқболли бўлиб, унинг илмий ходимлари дронлардан фойдаланган ҳолда ер юзаси геофизик сканерлаш усулини ишлаб чиққан. Бу усул 2 минг метр чуқурликдаги ернинг геофизик тузилишини ўрганиш имконини беради. Ма'лумотларни қайта ишлаш учун махсус дастурий та'минот ишлатилади.

Анжуманнинг кулуарларида турли компаниялар билан икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, "CiDi Интеллигент Дривинг Co.Лтд" компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур Хитой компанияси 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, транспорт воситаларини интеллектуал бошқариш учун амалий маҳсулотлар яратишга қаратилган технологик инновасиялар ва лойиҳаларга ихтисослашган. Хусусан, Хитой ва бошқа давлатларнинг айрим конларида компаниянинг дастурий та'миноти асосида бошқарувчисиз автосамосваллар ва экскаваторлар муваффақиятли қўлланилмоқда.

Томонлар компания технологияларини Ўзбекистонда жорий қилиш вариантларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Фанлар Академияси Навоий бўлимининг матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими