Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлимига ўз фаолиятини мамлакатимизда йўлга қўйишга қизиқиш билдирган Россия компаниялари раҳбарлари ташриф буюришди. Улар билан музокараларни Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзайэв, раис ўринбосари Қувондиқ Нурбойэв, илмий котиб Джахангир Гулямов ва илмий ходимлари ўтказилдилар.

Россиядан ташриф буюрган илк меҳмон «Теокортекс» Мчжнинг раҳбари Сергей Будник бўлди. У Навоийда тезлатилган электронлар ва рентген нурлари ёрдамида ўсимлик ва ҳайвонот озиқ-овқат хомашёсига микробларга қарши ва фитосанитар ишлов беришга ихтисослаштирилган хизмат кўрсатиш марказини яратишни режалаштирмоқда. Шуни қайд этиш жоизки, бу ғояни жорий йилнинг май ойида бўлимнинг илмий ходимлари билан ўтказилган суҳбатда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ма'қуллаган эди.

Таклиф этилган технологиядан фойдаланиш маҳсулотларни нафақат бактериялар ва зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилишни та'минлайди, балки уларнинг сақланиш муддатини узайтириш имконини беради, бу эса узоқ масофага ташишда муҳим омил ҳисобланади. Технологиянинг хавфсизлиги нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиб, у Ақш, Хитой ва бошқа давлатларда кенг қўлланилади, лекин ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти учун нурланиш дозасини тўғри танлаш зарур, бу эса фақат зарарли микроорганизмларни йўқ қилиш билан чекланмай, балки уларнинг озуқа қийматини сақлаб қолишни ҳам та'минлайди. Бу масалада Навоий бўлими олимлари шартнома тузилганидан сўнг амалий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Юқорида баён этилган технологиянинг кенг жорий этилиши Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги мева-сабзавотлари экспортини кўпайтириш, етказиб бериш географияси ва турларини кенгайтириш имконини беради. Бир неча шундай марказларни йирик улгуржи тарқатиш мажмуалари, транспорт марказлари, божхона терминаллари ёки хом ашё ва маҳсулотларни қайта ишлаш ва сақлаш жойлари яқинида жойлаштириш режалаштирилган. Логистика нуқтаи назаридан жуда қулай бўлганлиги учун илк маркази Навоий вилоятида яратилади.
Бундан ташқари, марказнинг иш фаолиятини озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш билан чекламай, технологиядан полимерлар, лак ва бўёқлар ҳамда бошқа материалларни радиасион модификасиялаш ҳамда тиббий буюмларни стерилизасия қилишда фойдаланиш орқали кенгайтирилиши мумкин. Масалан, бу усулдан фойдаланиб полиэтилен қувурларнинг, резина маҳсулотларининг эгилувчанлиги ва мустаҳкамлигини, йўл белгилари ва агрессив муҳитда ишлайдиган юза қопламаларнинг намлик ва ейилишга чидамлилигини ошириш мумкин. Бу ерда ҳам илмий тадқиқотлар зарур.
Россия томони асбоб-ускуналарни етказиб беришга тайёр. Илк маркази учун барча коммуникасиялар ва зарур инфратузилмага эга бинога эҳтиёж бор. Бу масала биргаликда ўрганиб чиқиладиган бўлди. Барча жиҳатлар келишилгандан кейин, Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини яратиш эҳтимоли мавжуд.

Шунингдек, Россиянинг “Аквадженика” Мчжнинг директори Сергей Доржиев ва “ВИМ” Федерал агроинженерлик илмий марказининг катта илмий ходими Елена Базаровалар Навоий бўлими олимлари билан ҳаводан сув олиш ускуналарини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқчи эканлигини айтиб ўтдилар.
Россия компаниясининг атмосфера намлигини экстрагирлаш ускуналарида атмосфер намликни айланиш эффекти ва ҳаво оқими ҳароратини ажратиш технологиясидан фойдаланилади. Доржиевнинг та'кидлашича, бу каби ускуналар бозорида Исроил, Финляндия ва бошқа давлатларнинг аналоглари мавжуд, аммо улар иссиқ-қуруқ иқлим шароитида ишлашга мослашмаган. Агар аналогларнинг самарали ишлаши учун ҳавода намлик 1 кубометрга камида 10 грамм бўлиши керак бўлса, таклиф этилаётган ускуна 4 граммда ҳам ижобий натижа кўрсатади. Бундан ташқари, атроф-муҳит ҳарорати диапазони 10 дан 70 даражагача.

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида кунига 1000 литр сув ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган автоном пилот қурилмаси йиғилган ва муваффақиятли синовдан ўтказилган. Ускунани энди чўл шароитида синовдан ўтказиш режалаштирилган, Қизилқум эса энг мақбул вариант. Энг қийин тупроқ-иқлим шароитига эга бўлган аниқ жойни танлаш учун илгари илмий тадқиқотлар ўтказиш зарур. Бундан ташқари, ичимлик сувига эҳтиёжни аниқлаш учун маркетинг ва ижтимоий тадқиқотлар талаб этилади. Ускуна ўрнатиш учун бирор ижтимоий об'экт танланиши кутилмоқда.
Россияликлар бу масалаларда Навоий бўлими олимларидан амалий ёрдам кутишмоқда. Улар техник топшириқ тайёрлашади, шундан кейин хўжалик шартномаси имзоланади. Шуни та'кидлаш жоизки, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги мутахассислари қурилмада ҳаводан олинган сувнинг зарур таҳлилларини ўтказиб, унинг хавфсизлиги ва ичишга яроқлилиги ҳақида хулоса беришди.
Музокаралар давомида томонлар Марказий Осиё мамлакатларида сув ресурсларини тежаш ва оқилона фойдаланиш масаласи жуда долзарб бўлганини ҳисобга олган ҳолда, бу йўналишдаги ҳамкорликнинг истиқболли эканини та'кидлашди. Шунингдек, келгусида халқаро грантларга ариза топшириш учун қўшма лойиҳа ёзишга келишиб олинди.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
Навоий бўлими матбуот котиби.