+998 79 223 42 15

Уч томонлама меморандум имзоланди

3 дақиқа 3 104 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими, Навоий вилояти халк та'лими ходимларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда Навоий давлат педагогика институти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик туғрисидаги меморандум имзоланди.

Томонлар мазкур меморандум қоидалари ҳамда ўзларининг ваколатлари доирасида мактаблар ва олий та'лим муассасаларидаги та'лим шароитини ўрганадилар, педагогларнинг дарс берадиган фанлари бўйича ҳамда ўқувчиларнинг билими ва салоҳиятини диагностика қиладилар, мактаб ва олий та'лимда, та'лим сифатини таҳлил қилиш бўйича тегишли тадбирлар режасини ишлаб чикадилар ва бажарилишини та`минлайдилар, мактабларда яратилган шароитларни янада такомиллаштириш мақсадида уч томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширадилар.

Умумий ўрта та'лим мактаблари фаолиятини қўллаб-қувватлашдаги ўзаро ҳамкорлик қуйидаги асосий еттита йўналишларда олиб борилади: мактаб битирувчиларининг олий та'лим тизимидаги қамровини оширишда услубий кўмак бериш; юқори синф ўқувчиларининг аниқ ва табиий фанларга қизиқувчилари билан, уларнинг қизиқиши ва қобилиятини инобатга олган ҳолда, мактаб қошида олий та'лим муассаларига кириш синовларига тайёрлов курсларини ташкил этиш; ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида, мактабда “касблар куни”ни ташкил этиш ва юқори малакали, ўз касбининг усталлари бўлган инсонлар билан учрашувлар юйштириш; Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган “Бешта ташаббус” доирасида доимий кўмак бериш тадбирларини йўлга қўйиш; мактабдаги ижтимоий муҳит ва ўзаро муносабатларни ўрганиш, мавжуд муаммолар бўйича ота-оналар билан суҳбатлар ўтказиш, аниқланган муаммоларнинг ечимларини топиш бўйича маҳаллий ҳокимлик ва депутатлар кенгаши билан ҳамкорлик қилиш; мактаб фаолиятини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда мониторингини ўтказиш; та`лим сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган муҳим қарорларни қабул қилишда фаол иштирок этиш; хамкорликда хомийларни жалб қилиш.

Жумладан, умумта'лим мактабларида “Аниқ фанлардаги инновациялар давлат тараққиётининг локомативи”, “Келажакка рақамли технологиялар билан” ва “Олимлар - интеллектуал бойлик” ҳамда “Ҳаёт сабоқлари”, “Олимлар куни” ва “Кафедралар соати” каби мавзуларда давра суҳбатлари ва очик мулоқотлар ўтказиш амалиётларини жорий этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, ўқувчиларда илм-фанга қизиқишни уйғотиш мақсадида, уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда дарсдан ташқари фан тўгаракларини ташкил этиш ва та'лим жараёнларида рақамли технологияларни қўллаш учун ўрганилаётган жараёнлар моделларини яратиш ҳамда анализ ва синтез масалаларини ечиш учун олий та'лим муассасаси мутахассис-олимлари билан назарий тадқиқотлар олиб бориш ишларида кўмаклашиш; педагогика йўналишидаги битирувчи курс талабаларининг амалиётини мактабда ташкил этиш жараёнларида ўқитиш методикасига илмий ёндашиш кўникмаларини шакллантиришда иштирок этиш; олий та'лим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари бўйича “Қизил ҳудуд”га тушиб қолган умумта'лим мактаблари педагог ходимларининг ўз мутахассисликлари бўйича навбатдан ташқари малака ошириш курсларига жалб қилиш ва шу мактабларда та'лим сифатини яхшилаш бўйича амалий ёрдам бериш; иқтидорли ўқувчилар ўртасида “Олий та'лим муассасаси олимпиадаси”ни ўтказиш ва фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи баланд ўқувчилар учун “Олий та'лим муассасасининг фаол абитуриэнти” фахрий ёрлиғини жорий қилиш каби бир қатор амалий ишлар белгиланган.

Меморандумни имзолаш жараёнида томонлар таниқли олимлар ва малакали профессор-ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда ҳудудда та'лим сифатини яхшилашда ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканликларини та'кидлаб, янада билимлироқ ва илмга чанқоқ ёшлар сони ортишига умид билдирдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими