+998 79 223 42 15

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторантурага 2022 йил учун қуйидаги илмий йўналишлар бўйича қабул эълон қилинади:

1 дақиқа 3 511 кўришлар

- 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология – 1 ўрин;

- 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш – 4 ўрин;

- 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси – 3 ўрин.

Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи магистр даражаси жорий этилгунча олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга ҳамда муайян илмий натижаларга, шу жумладан фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақола ва илмий-амалий конференцияларда тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларига киритилган иккита маъруза-тезисга эга бўлиш;

- хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш.

Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

- мутахассислик;

- чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил). Талабгорларда ИЭЛТС (ўртача балли камида 5,5), ТОЭФЛ (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), ТОЭФЛ (ибт) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қабул комиссиясига пҳд.мининноватион.уз онлайн платформаси орқали керакли маълумотларни тўлдириб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- Фанлар академияси Навоий бўлими раиси номига ариза;

- паспорт нусхаси;

- қисқача биографик маълумотнома;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 октябргача қабул қилинади. Таянч докторантура кириш имтиҳонлари ва докторантура учун суҳбат 2021 йилнинг 1-25 ноябр даврида бўлиб ўтади.

Маълумотлар учун тел: (93) 662-77-22.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими