+998 79 223 42 15

Ҳамдўстлик 30 ёшда!

2 дақиқа 3 717 кўришлар

Минск шаҳрида “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 30 йиллиги: натижалар, истиқболлар” мавзуидаги Халқаро илмий-амалий анжуман ўз ниҳоясига етди. Унда 11 мамлакатдан 300дан ортиқ давлат органлари, МДҲ органлари вакиллари, дипломатлар, етакчи олим ва мутахассислар, йирик илмий ва ўқув ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишдилар. Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти академик Бахтиёр Ибрагимов раҳбарлик қилди. Анжуман Белоруссия Миллий фанлар академияси ташкилотчилигида Миллий академия ҳай'ати биносида ташкил этилди. Ушбу халқаро анжуман билан бир пайтда Фанлар академиялари халқаро ассоциацияси кенгашининг 34-йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳар икки тадбирда ҳам ФА Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев фаол иштирок этди.

Хусусан, ялпи ва сексион мажлисларда қуйидаги масалалар кўтарилиб, муҳокама қилинди. Иқтисодий ҳамкорлик, илм-фан ҳолати, инновацион ва гуманитар ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, Мдҳга а'зо давлатларнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш билан боғлиқ мавзулар, эпидемиологиянинг долзарб муаммолари, уларнинг асосий ва клиник жиҳатлари, хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик, жиноятчилик ва терроризмга қарши кураш, коинотдан фойдаланиш соҳасидаги илмий-техник ҳамкорлик ва ҳоказо.

А.Мирзаев иштирокчиларга “Янги Ўзбекистонда илм-фан, та'лим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви жараёнларини ФА Навоий бўлими фаолияти мисолида” мавзуидаги ма'рузаси тақдимотини намойиш этди. Жумладан, Навоий бўлимида бажарилган, давом этаётган ва истиқболли лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Бундан ташқари, Бўлим ва Белоруссиянинг “Политехник” БМТУ Илмий-технологик парки ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандуми асосида у технопаркга таклиф билан ташриф буюриб, Белоруссия ҳамкасбларининг ишланмалари билан танишди. Жумладан, унга деталларни тиклаш ва қотириш мақсадида газ-олов пуркаш ва плазмали эритиш усуллари, полимер қопламаларни қўллаш технологиялари; кимёвий, металл қуйиш, бўяш ва бошқа саноат тармоқлари учун зарарли органик моддалардан ҳавони адсорбсиявий биологик тозалаш инновацион технологияси ва ускунаси; энергоресурсларни тежаш ва зарур бўлган кўрсаткичларни мониторинг қилиш учун диспетчерлик тизими тақдим этилди.

Белоруссиянинг “Политехник” БМТУ Итпнинг тиббиёт соҳасидаги ишланмалари ўзбек олимларида катта қизиқиш уйғотди. Я'ни, юрак-қон томир жарроҳлик, травматология ва ортопедия йўналишлари учун технопарк томонидан ишлаб чиқариладиган ва бозорда сотувда бўлган тиббий асбоблар.

Технопарк раҳбарияти Фанлар академияси Навоий бўлими иштирокида Ўзбекистон ҳудудида ўз олимларининг инновацион ишланмаларининг тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Белоруссия қўшма корхонасини яратиш истагини билдирди. Бу борада келажакда музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими