+998 79 223 42 15

Табиятни муҳофаза қилиб, келажак авлодга етказиш – муҳим вазифа

1 дақиқа 3 267 кўришлар

Фанлар академияси Навоий бўлими Қайта тикланувчи энергия, энерготежамкорлик ва экология бўлинмаси ва Навоий давлат педагогика институти Табиий фанлар факул'тети ўртасида тузилган келишув асосида биргаликда иш олиб борилмоқда. Яқинда улар Ўзбекистон овчи ва балиқчлар бирлашмаси Навоий вилояти бўлими билан хизмат кўрсатиш шартномасини имзоладилар ва ов ҳайвонлари популясиясини аниқлаш мақсадида амалий ишларни олиб бордилар.

Ушбу шартномани бажариш учун НДПИ билан ҳамкорликда ов ҳайвон турларининг 1 гектар майдончалар саноғи ташкил этилиб умумий майдон ҳисобига нисбатан ов ҳайвонлари популясияси сони аниқланди.

Саноқ кундузи ва кечаси ташкил этилди. Кузатувнинг биринчи куни Айдар арнасой бўлим ҳудуди, иккинчи куни Шўркўл, учунчи куни Тўдакўл, тўртинчи куни Зарафшон дарёси кўздан кечирилиб, ов жониворлари саноғи олинди. Кузатув натижалари асосида саноқдан ўтган ҳайвонларнинг шартли популясиялари тўғрисида ма'лумотлар тайёрланди ва овчилик жамиятига тақдим этилди.

Кузатув ва саноқлар шуни кўрсатдики, давлатимиз томонидан табиатни муҳофаза қилишга ва биологик назоратга кўрсатилаётган диққат э'тибор ва норматив ҳужжатлар натижасида ёввойи ҳайвон ва қушларнинг бош сонининг камаймаганлиги аксинча кўпайгани қувонарли ҳолат.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими