+998 79 223 42 15

Деггароний мажмуасига саёҳат

1 дақиқа 3 693 кўришлар

Навоий вилояти муқаддас қадамжоларни ўрганиш ва асрашнинг самарали йўлларини топиш мақсадида жорий йилнинг 27 май куни Кармана туманидаги Ориф Деггароний мажмуасида “Мавлоно Ориф Деггароний - улуғ ма'рифатчиларнинг йирик намоёндаси” мавзусида илмий–амалий семинар бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими - тадбирнинг ташаббусчиси ва ташкилотчиларнинг бири бўлиб иштирок этди.

Деггароний масжиди имом хатиби С.Бобоназаров мажмуадаги Мавлоно Ориф Деггароний қабри, чиллахонаси, муқаддас қудуқ, тарихий музей ва қадимий масжид тўғрисида қизиқарли ма'лумотларни билдирди ва Қур'он тиловат қилинди. Навоий давлат педагогика институти профессори Н.Сафарованинг фикрига қараганда қадимдан бу маскан зиёратгоҳ сифатида халқимиз э'тиборида бўлиб, 2500 йиллик тарихга эга экани, масжид асосан 9 гумбаздан иборат бўлганлиги, гумбазни эса 4 та устун тутиб турганлигини сўзлаб берди. Йиллар ўтиши билан масжид бир неча марта ёғоч, ғишт деворлар билан ўралганлигини, айниқса, 1910 йили Бухоро хони Абдулаҳадхон даврида та'мирланганлигини айтиб ўтди.

ФА Навоий бўлими катта илмий ходими М.Юлдошеванинг “Деггароний мажмуаси - нақшбандия тариқатининг муқаддас қадамжоси” мавзусидаги ма'рузаси тингланди ва йиғилганларда нафақат воҳамизда яшаб ўтган авлиё ва шайхлар тўғрисидаги қизиқарли ма'лумотлари, шунингдек Навоий вилоятидаги муқаддас қадамжоларни ўрганиш, сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари ҳақидаги фикр мулоҳазалари катта қизиқиш уйғотди.

Бўлимнинг ёш олимаси Л.Саидова ўқувчилар билан Хазора қишлоғида жойлашган Деггароний мажмуасига қилинган саёҳатларнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги афзалликлари ҳақида тўхталди.

Семинардан ҳамкорликда ишлаш тизимини яратиш лозимлиги ҳақида илмий–амалий хулоса чиқарилди ва тадбир иштирокчилари Мавлоно Ориф Деггароний қабрини зиёрат қилдилар.

Навоийбўлимиматбуотхизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими