+998 79 223 42 15

Навоий бўлими ўз ишланмаларини ярмаркада намойиш этмоқда

1 дақиқа 3 067 кўришлар

Жорий йилнинг 27 май куни Бухоро шаҳрида “Худудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” ўз ишини бошлади. Унда қурилиш материаллари, тўқимачилик, нефт ва газ саноати, туризм учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик соҳалари кенг намойиш этилмоқда.Ушбу ярмаркада ФА Навоий бўлими ходимлари ва докторантлари ҳам қуйидаги ўз ишланмалари ва маҳсулотлар намуналари билан иштирок этмоқда. Маҳаллий хом ашё бўлган Вауш кони доломитларидан олинган импорт ўрнини босувчи магний оксиди (магнезит). Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва сув тежамкорлигига эришишда маҳаллий хом ашё бўлган бентонит гилларидан фойдаланиш технологияси. Қурилиш ва шиша саноатида хом ашё сифатида кенг фойдаланиладиган Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янги Вауш кони кварс қумлари. Нефт-газ қудуқларини бурғулашда фаол ювувчи суюқликлар сифатида фойдаланиладиган мазкур коннинг бентонит гиллари ҳамда ушбу гиллар асосида импорт ўрнини босувчи ёғларни тозаловчи сорбентлар. Маҳаллий хом ашёлар асосида тайёрланган нефт-газ қудуқларидан чиқаётган газларни олтигугуртдан тозалашда фаол бўлган сеолит минерали хусусиятини берадиган композисион материал гранулаларидир.

Тадбир иштирокчилари Бўлимнинг ишланмаларига қизиқиш билдириб, саволларига батафсил жавоб олмоқдалар.

Ярмарка 29 майга қадар давом этади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими