+998 79 223 42 15

Россия Федерацияси маданий пойтахти тадбиркорлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

1 дақиқа 3 156 кўришлар

2021 йилнинг июн ойи ўрталарида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлимига Санкт-Петербургдаги "ЛЕНАХИМ" Мчжни тижорат директори Андрей Палевич ташриф буюрди. Мазкур компания халқ ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари, шунингдек, тиббиёт соҳаси учун кимёвий реагентлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бозорида фаолият кўрсатмоқда. Россия Федерациясининг маданий пойтахтидан келган меҳмон билан музокараларни Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев олиб борди.

Томонлар нома'дан фойдали қазилмаларни конлардан қазиб олиш, шунингдек, техноген чиқиндилардан ёд, бром, литий ва бошқа фойдали компонентларни ажратиб олиш жараёнида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Россиялик тадбиркор бентонит, доломит ва кварс қумлари қатламлари жойлашган Вауш кони билан яқиндан танишди. А.Палевич Навоий вилоятининг Конимех туманидаги Мўллали кўлидаги минерал туз кони билан ҳам қизиқди. Бу ерда шиша ва сода ишлаб чиқаришда, шунингдек тиббиёт соҳасида кенг қўлланиладиган Глаубер тузининг етарли захиралари мавжуд.

Музокаралар натижасида Навоий бўлими ва "ЛЕНАХИМ" Мчж ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузилди. Шунингдек, ҳудди шундай ҳужжат имзолаш учун Санкт-Петербургдаги "Амалий кимё” Россия илмий маркази" Ажга юборилди. Мазкур аксиадорлик жамият билан "ЛЕНАХИМ" Мчж кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Та'кидлаш жоизки, мазкур ташкилотларнинг ҳар иккиси ҳам вилоятдаги кимё корхоналари билан ишлаш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Шу боис учрашув иштирокчилари Навоий бўлими олимлари ва россиялик тадбиркорларнинг ҳамкорлиги томонлар учун ўзаро манфаатли ва фойдали бўлишини та'кидладилар.

Музокаралар чоғида А.Мирзаэв ва А.Палевич юқорида қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини яратиш истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар. Бу босқичда қўшма корхона тузиш нияти борлиги ҳақида баённома тайёрланди ва кўриб чиқилмоқда.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими