+998 79 223 42 15

Россияликлар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2 дақиқа 3 626 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига Россиянинг "Урансветмет” Бошқарув кон-ма'дан компанияси аксиядорлик жамияти вакиллари ушбу компаниянинг бош директори Владимир Дегтяренко бошчилигида ҳамда Россиянинг “Росгеология” АЖ геологик холдингнинг халқаро лойиҳалар бўйича бош менежери Алексей Десяткин ташриф буюришди.

Тадбир давомида ФА Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва унинг халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқ Нурбоев меҳмонлар билан геологик қидирув ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилдилар.

Россиядан келган меҳмонлар Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари томонидан тайёрланган лойиҳалар билан танишдилар. Шу жумладан, инфратузилмадан узоқда жойлашган ма'дан ва нома'дан фойдали қазилмалар захираларини тезкор геологик қидирув ишларини олиб бориш мақсадида мобил илмий-ишлаб чиқариш геологик қидирув отрядини яратиш ғоясини ма'қулладилар. Олинган натижаларни манфаатдор инвесторларга улар томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун берилиши мумкин. Ушбу отряд, шунингдек, лалмикор ерларда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда мевали боғлар яратиш учун ер ости сувлари билан та'минлашда зарур бўладиган ер ости қудуқларини қазишда ва ер ости сувлар заҳираларини аниқлаш ва уларнинг таркибини кимёвий таҳлил қилиш имконини беради.

“Урансветмет” БКМК АЖ 20 йилга яқин вақт давомида геологик тадқиқотлар бозорида фаолият олиб боради ва дунёнинг 18 давлатида бурғулаш, геология ва қидирув ишларида малакали хизмат кўрсатади. Бугунги кунгача аксиядорлик жамияти томонидан 150дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилган ва узунлиги 5 миллион метрдан ортиқ геологик қудуқлари бурғуланган. Унинг балансида геологик қидирув ишлари ҳамда илмий изланишларни бажариш учун замонавий бурғулаш ускуналари мавжуд.

Компания атроф-муҳит экологиясини сақлаш бўйича хавфсизлик стандартларига риоя қилган ҳолда ишларни бажариш учун етарлича тажрибага эга, шунингдек барча керакли сертификатлари бор ва Компаниянинг кўплаб истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида малакали ва сифатли ишлар туфайли минглаб иш ўринларига мўлжалланган кон саноати корхоналари барпо этилди, улар жаҳон саноатининг эҳтиёжлари учун миллионлаб тонна фойдали қазилмаларни етказиб беради.ё

Томонлар Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, Қизилқум ва Нурота ма'дан майдонларида юқорида кўрсатилган фаолият билан шуғулланадиган Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини яратиш имкониятларини муҳокама қилдилар. “Урансветмет” БКМК АЖ мобил геология қидирув отрядининг самарали фаолият кўрсатиш учун бурғулаш ускуналарини бериши, Навоий бўлими эса отрядни зарур иш ҳажми ва геологик қидирувга истиқболли худудларни тавсия қилишда асосланган таклифлар билан та'минлаши мумкин.

Йиғилиш қатнашчилари қўшма корхона ташкил этишдан олдин керакли битимни имзолаш ва бозор механизмларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилган ишнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш керак деган хулосага келишди.

Февзи Истаблаев,

ФА Навоий бўлимининг матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими