+998 79 223 42 15

Таълим соҳасида Нурота тажрибасига асос яратилди

3 дақиқа 3 713 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 29 декабр куни ўзининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, та'лим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновасияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим” – деб та'кидали.

Ушбу вазифани ҳамда 2020 йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз та'лим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлар ижросини та'минлаш, та'лим-тарбия жараёни оқсаётган мактаблар рейтингини кўтариш ва битирувчиларнинг олий та'лимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш масадида Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ва Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда тайёрланган “Инновасион педагогикадан модераторларни тайёрлаш” дастури асосида Навоий вилоятининг Нурота тумани ўрта умумта'лим мактабларининг 24 нафар ўқитувчи-методистлари билан 2021 йилнинг 10-12 феврал' кунлари семинар-тренинг машғулотларини ўтказдилар.

Мазкур семинар-тренинг 3та модулдан иборат бўлди. 1-модул – Мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш муаммоси. 2-модул – Мия ва та'лим: мактабларда та'лим-тарбия жараёнини болаларнинг бош мия фаолиятини ҳисобга олиб ташкил этиш. 3-модул – Мактаб ўқувчиларининг индивидуал хусусиятларини хисобга олиб шахсга йўналтирилган та'лимни ташкил этиш.

Дастурнинг мақсади - мактаб ўқитувчиларининг ўқувчи-ёшларга та'лим ва тарбия беришда инновасион механизмлари тўғрисидаги билимларини ривожлантириш бўлиб, бунда асосий э'тибор та'лим олувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб шахсга йўналтирилган инновасион та'лим муҳитини ташкил этиш кўникмаларини ўқитувчиларда шакллантиришдан иборат бўлди.

Семинар-тренинг машғулотлари иштирокчиларда нейропедагогиканинг илмий-назарий асослари, та'лим-тарбия жараёнининг нейропсихологик ва нейрофизиологик жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда дарсни ташкил этиш йўллари ва воситалари тўғрисида қисқача назарий ма'лумотлар бериб, асосий урғуни олинган билимларни амалиётга жорий этиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилди. Хусусан, тренинг иштирокчиларига педагогик маҳорат ва нейропедагогика тўғрисида умумий ма'лумотлар бериш билан бирга шахсга ва индивидга йўналтирилган та'лимни ташкил этиш йўллари ва воситаларини амалиётда қўллаш, та'лим олувчи шахсини нейропедагогик ташхис қилиш методлари, инновасион ўқитиш технологиялари – синтезланган ва полимодал та'лим технологияларини амалиётда қўллаш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Дастур асосида ўтказилган машғулотлар натижаси бўйича барча иштирокчилар 2021 йилнинг 16 февралида педагогика соҳасидаги тажрибали олим ва профессор-ўқитувчилар билан давра суҳбатида иштирок этдилар. Семинарда фаол иштирок этган Нурота тумани ўрта умумта'лим мактабларининг 24 нафар тажрибали ўқитувчи-методистлари Фанлар академияси Навоий бўлими раиси профтссор А.У.Мирзаев ва Навоий давлат педагогика институти ректори профтссор Б.Б.Собиров имзоси билан тасдиқланган махсус сертификат билан тақдирландилар.

Нурота халқ та'лими бўлими раҳбарияти ва семинар-тренинг иштирокчилари ушбу тренинг ташкилотчиларига ўзларининг илиқ миннатдорчиликларини билдириб, бундай тадбирларни тумандаги бошқа мактаблар билан ҳам ўтказилиш истагини билдирдилар.

Мазкур йўналишда ишлар давом эттирилади. Ижобий натижалар эришилган ҳолда та'лим соҳасида Нурота тажрибаси Навоий вилояти бошқа туман ва шаҳарларининг мактабларида жорий этилади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими