Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице президенти Б.Ибрагимов ҳамда ФА тасарруфидаги турли илмий тадқиқот институтларидан вакиллар жорий йилнинг 5-9 сентябр кунлари Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган Халқаро илмий амалий семинарда иштирок этишди.
Семинарда моддалар таркиби ва ядро энергетикаси муаммоларини ўрганишнинг замонавий объектив усуллари, ўрта асрларда Марказий Осиё олимларининг математика илми-фан ривожига қўшган ҳиссаси, минтақанинг биологик хилма-хиллигини сақлаш ва маҳаллий ўсимликларга асосланган фармакологиянинг ривожланиш истиқболлари мавзулари муҳокама қилинди.
Ҳусусан, Фанлар академияси Навоий бўлими раиси А.Мирзаэв Қизилқум саҳросида норуда фойдали қазилмаларини қазиб олиш истиқболларини квартс тупроғи мисолида гапиб берди. Тингловчиларда Навоий вилояти Томди туманидаги 13,5 млн. тонна захирсаига эга Джерой кони ҳамда унинг квартс қумларини пулсацион колонналари ёрдамида суткасида 1 тонна рудани бойитиш фабрикаси лойихаси жуда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу колоннанинг Навоий бўлимида патенти мавжуд бўлиб, у хозир фойдаланаётган флотацион машинадан кўра рақобатбардошдир.
Бундан ташқари, Ўзбекистонлик вакиллар Қирғизистон Республикасининг “Social Треэ” жамоат бирлашмаси компаниясининг павловния плантациясига ташриф буюришди. Павловнияни нафақат экзотик дарахт, балки экологларнинг хозирдаги хазинасидир, негаки у нафақат чангни ўзида ютади балки у бошқа ўсимликлик дарахтларга нисбатан карбонат ангидридни қайта ишлаши юқоридир. У тез суратда ўсиш бўйича юқори кўрсатгичга эга бўлиб, йилига ўртача 4,5 метр ўсади. Унинг ёғочи енгил, шунга қарамасдан таркиби жуда зич бўлиб, ундан мебель ва қурилиш материаларида кенг қўлланилади. Катта барглари эса уй хайвонларига емиш ҳисобланади. Қирғизистон тадбиркорлари томонидан тошлоқ лалми ерларда экилган бўлиб, томчилатиб суғориш технолгиясидан фойдаланиди. Фанлар академияси Навоий бўлимида павловния ўсимлигиини Нурота туманида етиштириш бўйича ёзилган лойиҳа мавжуд бўлиб, ушбу лойиҳани Қирғизистон вакилларга ҳамкорлик қилиш учун тақдим этилди.
Халқаро семинар тадбир якунида икки томонлама, яъни Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасида илмий ҳамкорлик қилишига келишилди.