+998 79 223 42 15

Ҳар томонлама фойдали тандем

2 дақиқа 4 314 кўришлар


Маълумки, 2018 йил 14 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу тижоратлаштиришнинг асосий усуллуридан бири, бу тижорат ташкилотларини ташкил этиш, бунда уларнинг таъсисчиларидан бири устав фондига ҳисса сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган муассаса ҳисобланади. Мазкур йўналиш бўйича Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан самарали фаолият олиб борилмоқда.
Масалан, жорий йилнинг 16 сентябр куни “Зарафшон Голден Гроуп” Мчж билан Бўлим ўртасида илмий-ишлаб чиқариш, тадқиқот, тадбиркорлик ҳамда ўқув методик йўналишлардаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу жамият муваффақиятли тадбиркорлик субъекти бўлиб, Навоий вилоятида кўп хоналик хонадонлар ҳам қуриб келмоқда.
Шунинг учун ҳам Навоий бўлимининг патентлари мавжуд бўлган квартс қумларини пульсацион колонналар ёрдамида бойитиш ҳамда вакуум шароитида фосфогипс қурилиш материалларини ишлаб чиқариш мавзуларида инновацион ишланмаларига “Зарафшон Голден Гроуп” Мчж катта қизиқиш билдирди. Хозирги кунда мазкур жамият билан келишувлар имзолаш ҳақида музокаралар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Навоий бўлимнинг раиси А.Мирзаэв 17-19 июл кунлари Хитой Халқ Республикасига ташрифи чоғида олиб борилган конструктив музокаралар натижасида “Тиане” Хитой сув тежаш компанияси томонидан яқинда иккита таклиф юборилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Ушбу таклифлар Бўлим билан Навоий вилоятида 350 гектар майдонда “ақилли” қишлоқ хўжалиги паркини ҳамда томчилаб суғориш ишлаб чиқариш линиясини барпо этиш каби лойихаларни ўз ичига олган. Мазкур компания вакиллари лойиҳаларни икки томонлама муҳокамаларда Шҳтда аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари навбатдаги йиғилиши замирида тақдимот қилмоқчилар.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари, етакчи олимлардан ташкил топган делегация жорий йилнинг 5-9 сентябр кунлари Қирғизистонда икки давлат Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро илмий-амалий семинарда иштирок этдилар. Семинар иштирокчилари Қирғизистон Республикасининг “Social Треэ” жамоа бирлашмаси компаниясининг павловния плантациясига ташриф буюришди ҳамда Нурота туманида ҳам ушбу павловния ўсимлигина етиштириш плантациясини ташкил этиш ҳақида келишилди.
Жорий 16 сентябрида эса “Social Треэ” компаниясидан Фанлар академияси Навоий бўлими раиси А.Мирзаэвга номига 19-23 сентябр кунлари Бишкек шаҳрига юқорида айтилган масала бўйича ташриф буюриши учун таклиф келди.
Фанлар академияси Навоий бўлими илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси жараёнини жадалаштириш йўлида ҳар томонлама фойдали ҳамкорликка тайёр. Юқорида айтилганлар бунинг ёрқин исботи.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими