+998 79 223 42 15

Илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси йўлида

2 дақиқа 4 839 кўришлар


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида жорий йилнинг 4 сентябрь куни бўлим раиси А.Мирзаэв, унинг ўринбосари Х.Хамидов ва илмий котиб К.Нурбоэв ҳамда Нкмкнинг инновацион ривожланиш бўйича бош муҳандис ўринбосари К.Дадабаэв, янги технологияларни тадбиқ этиш Инновацион маркази бошлиғи У.Шарафутдинов ва группа раҳбари Ғ.Мусаэвлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда 2019 йил 1 июнда бўлиб ўтган Нкмкнинг Илмий-техник кенгаш баёни вазифаларини муҳокама қилинди.
Шуни эслатиб ўтамиз-ки, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг Идоралараро илмий-техник кенгашнинг олтинчи Кенгайтирилган ишчи йиғилиши бўлиб ўтганди. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 11та Илмий тадқиқот институтлари ва республикамиздаги Олий таълим муассасалари ҳамда Илмий марказлардан қирқдан ортиқ етакчи илмий ходим ва докторантлар иштирок этишиб, НКМК Марказий ва Шимолий кон бошқармаларининг ишлаб чиқариш жараёнларини кўришга муваффақ бўлишганди. Илмий тадқиқот институтларининг етук олимлари ҳамда ишчи ходимлари Навоий вилояти ишлаб чиқариш корхоналари, хусусан, Нкмкнинг ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолари ечимига йўналтирилган 50 дан ортиқ илмий таклифлари муҳокама қилинди.
Учрашувда ушбу илмий тадқиқот таклифларининг 22таси Нкмкнинг Итксида кўллаб-қувватланди ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Аммо, улардан баъзи мавзулар бўйича ҳозирги кунгача объектив ва субъектив сабабларга кўра хўжалик шартномалари тузилишида қийинчиликларга учрашининг сабаблари ҳам айтиб ўтилди. Муҳокама жараёнида ушбу муаммоларнинг тезроқ ечимини топилиши, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси йўлида қўйилан яна бир қадам бўлиши ҳамда мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ва халқнинг фаровонлигини оширишда муҳим ўрин тутиши асосий мавзу бўлди.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни таклиф этилган мавзулар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти “Физика- Қуёш” Ичб олимлари М.Пайзуллахонов, Ш.Нурматов, Э.Нодирматов, О.Ражаматовлар Фанлар академияси Навоий бўлимига ташрифлари чоғида ўзларининг янги илмий-тадқиқот ишланмаларини тақдимотини ўтказдилар. Ушбу “давра суҳбати”да Нкмкдан юқорида кўрсатлиган вакилларидан ташқари А.Саидов, И.Ортиқов, Т.Худойбердиэв, Н.Артиков ва Ш.Авезовлар ҳам иштирок этишди.
Пойтахтдан келган меҳмонлар ўзлари билан махсус маҳсулотни ва “Тензиометр” номли намликни ўлчовчи воситани амалда қуллаш йўлларин намойиш қилдилар. НКМК мутахассислари ушбу ишланмаларга баҳо берар экан, улрни ҳали такомилига етказиш ва ҳар хил шароит ва вазиятларда уларни тадқиқ қилиш лозимлигини таъкидладилар. Томонлар келажакда яқин ҳамкорликни йўлга қуйиш орқали ушбу муаммоларни ечиш ва сўнгра хўжалик шартномаларини тузишга келишиб олдилар.
Учрашувдан сўнг конструктив мулоқотни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илмий тадқиқот институтлари ва республикамиздаги Олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларга тегишла хатлар жўнатилди.
Февзи ИСТАБЛАЭВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими