+998 79 223 42 15

Ўзбек тили байрами

2 дақиқа 3 327 кўришлар

1989 йилнинг 21 октябр' куни мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилди. Мазкур сана “Ўзбек тили байрами” сифатида нишонланиши муносабати билан бутун республика миқёсида қатор маданий-ма'рифий тадбирлар ташкил этилмокда. Жорий йилнинг 21 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида ҳам барча ходимлар иштирокида “21-октябр - Ўзбек тили барами” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Навоий бўлими раиси А.Мирзаев давра суҳбатида ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилашда енгиб ўтилган қийинчиликлардан тортиб ҳозирги кунда тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилган шарт – шароитлар ҳамда давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган са'й-ҳаракатлар алоҳида э'тироф этди. Шунингдек тадбир давомида “Норуда ва техноген фойдали қазилмалар бўлими” бошлиғи Л.Саидова сўзга чиқиб, тилимизни э'зозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб ма'навий бурчимиз эканлигини айтиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларидан “Машинасозлик, асбобсозлик ва автоматлаштириш” бўлими кичик илмий ходими М.Дустова ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-э'тиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киритишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги ҳамда ҳар биримиздан тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашишимиз зарурлигини та'кидлади.

Тадбир давомида қуйидаги фикрлар ҳам билдирилади. Тил – миллатнинг ма'навий бойлигидир. Тил нафақат муаммола воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига хурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими