+998 79 223 42 15

Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2 дақиқа 2 966 кўришлар

Фанлар академияси Навоий бўлимига Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармасининг етакчи мутахассислари ташриф буюрди. Навоийлик олимларнинг истиқболли лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бўлимнинг раиси Абдуразак Мирзаев Вазирликни тегишли бўлимларининг бошлиқлари Бекниёз Нарзиев ва Қудратжон Юсуповлар билан суҳбатлашганда, Навоий бўлими олимлари томонидан сўнгги тўрт йилда 50дан ортиқ инновасиоон ва амалий лойиҳаларни тайёрланганлигини айтиб ўтди. Вазирликни мутахассислари эса уларни тайёрлашда Бўлимнинг ёш олимларининг фаоллигини та'кидлаб, лойиҳаларни ёзганда нималарга э'тибор бериш кераклиги тўғрисида ўз тавсияларини бердилар.

Республикамизнинг пойтахтидан ташриф буюрган меҳмонлар давлат-хусусий шерикчилик асосида Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида бюджет ва инвестор маблағлари билан амалга оширилиши режалаштирилган Бўлимнинг бир қатор лойиҳаларига қизиқиш билдирдилар. Булар:

Тошқозғон кони ма'данидан электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит бойитмасини олиш технологиясини яратиш. Ушбу йўналишда бугунги кунда лаборатория синовлари ўтказилмоқда.

Кварс қумларини бойитиш. Бу лойиҳа бўйича инновасиоон қурилма – пул'сасион колоннанинг техник схемаси ишлаб чиқилган.

Вауш кони доломитини комплекс қайта ишлаш йўли билан магний оксиди (магнезит) олиш. Бу йўналишда бир қатор амалий ишлар амалга оширилди ва ишлаб чиқариш шароитида текширишни талаб қилувчи технология ишлаб чиқилди.

Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини нокимёвий усулда микробларга қарши ишлов бериш марказини яратиш. Россиялик сармоядорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Бўлимнинг пахта саноати чиқиндиларини қайта ишлаш орқали минерал ўғитлар ишлаб чиқиш ҳамда “Экопарк” ташкил этиш каби лойиҳалари ҳам э'тиборга лойиқ деб э'тироф этилди.

Тошкентдан келган меҳмонларида ФА Навоий Бўлимида кўчма тезкор геология қидирув бўлинмаси (мобил геологоразведка отряди)ни ташкил этиш таклифи ҳам катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, тоғ жинслари таркибини ўрганиш учун турли хил усулларда я'ни, бурғилаш қудуқлари ва тоғ лаҳмларидан олган намуналаридаги тоғ жинсларининг кимёвий ва минералогик таркибини, технологик хусусиятларини тезкор таҳлил қилиш учун бўлинма негизида аналитик лаборатория ва тезкор аналитик стансия ҳам ташкил этиш режалаштирилган. Бу ма'дан ва нома'дан конларни, биринчи навбатда Қизилқум ва Нурота руда конларини ҳамда техноген чиқинди конларининг фойдали таркибий қисмларини ҳар томонлама ўрганишга йўналтирилган геологик изланишларни тез ва ишончли амалга ошириш имконини беради. Мазкур отряд бирон бир хорижий компанияси билан биргаликда қўшма корхона шаклида ташкил этиш кўзда тутилган. Бугунги кунгача Россия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар компаниялари билан музокаралар олиб борилди. Молиялаштириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, Б.Нарзиев ва Қ.Юсупов Навоий вилояти Инновасиоон ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Холбоев билан биргаликда Бўлимда бажарилаётган лойиҳаларнинг ҳолатларини ўрганиб чиқдилар ва уларнинг ижрочиларига зарур лаборатория синовларини ўтказиш, тайёр маҳсулотларга потенсиал исте'молчиларини қидиришни ташкил этиш, календар ва якуний ҳисоботларни тайёрлаш тартиби тўғрисида ўз тавсияларини бердилар.

Тадбир якунида томонлар яқинроқ ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими