+998 79 223 42 15

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги ишланмалар муҳокама қилинди

2 дақиқа 3 172 кўришлар

Яқинда «О'зсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бўлими бошлиғи Музаффар Атаев ва Навоий вилояти Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Баракаевлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига ташриф буюрдилар. Улар Бўлим олимларининг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги инновацион ишланмлари билан танишдилар.

Жумладан Бўлим раиси Абдуразак Мирзаев, раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев ва муҳандис-технологи Сергей Почтовийлар уларга бир қатор ишланмаларни тақдим этдилар.

Булар Бўлим олимларининг "Тошқазган кони ма'данидан электротехника, металлургия ва кимё саноатида фойдаланишга яроқли бўлган графит бойитмасини олиш" ҳамда “Вауш кони доломитини комплекс қайта ишлаш йўли билан магний оксиди (магнезит) олиш” номли тижоратлаштиришга истиқболли илмий ишланмалар сифатида 2020 йил 12 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз та'лим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига киритилган илмий ишланмаларидир. Ушбу ишланмалар бўйича тасдиқланган Манзилли жадваллар асосида ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошқозғон кони графитларида таббий ҳолда соф углероднинг миқдори 30-34% бўлиб, уни бойитмасдан тўғридан-тўғри саноатда қўллаш имконияти йўқлигини инобатга олиб, бугунги кунда Бўлим олимлари Умумий ва ноорганика инситути ҳамкасблари билан ҳамкорликда маҳаллий хомашёлардан тайёрланган унверсал кўпиртирувчи реагент ёрдамида ушбу графит рудасидаги соф углероднинг миқдорини 90-94% бойитишга эришилди. Ушбу реагентдан фойдаланиб, графитни 4та босқичда лойиҳа иштирокчилари томонидан бойитганда, олимларнинг теоретик ҳисобига кўра 99% тозаликга эришилганлиги башорат қилинмоқда. Ушбу олинган натижалар лаборатория анализлари билан тасдиқланиши кутилмоқда.

Бўлим олимлари томнидан Вауш кони доломитини комплекс қайта ишлаш йўли билан магний оксиди (магнезит) олиш технологияси яратилган бўлиб, бугунги кунда ушбу конддаги мавжуд нома'дан фойдали қазилмаларни, я'ни бентонит, кварс қуми ва доломитни комплекс ўрганиш борасида геология қидирув ишларини олиб бориш мақсадида лицензия олиш арафасида.

Бугунги кунда Навоий бўлими олимлари Латвиянинг "ВАО" компанияси томонидан қазиб олиш ишлари олиб борилаётган Навоий вилояти Конимех тумани худудида жойлашган Азнек фосфорит конида "ВАО" ва Навоий бўлими ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми асосида фосфорит рудасини бойитишнинг инновацион технологияларини яратиш устида илмий-тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Бўлимининг патентлари мавжуд бўлган кварс қумларини пулсацион колонналар ёрдамида бойитиш ҳамда вакуум шароитида фосфогипс қурилиш материалларини ишлаб чиқариш мавзуларида инновацион ишланмаларига меҳмонлар катта қизиқиш билдирди. Пулсацион колонна хозир фойдаланаётган флотасион машинадан кўра афзалроқдир.

Учрашув якунида М.Атаев Бўлимнинг юқоридаги лойиҳаларини амалга ошириш учун инвесторларни топишда кўмаклашишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

ФА Навоий бўлими матубот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими