Яқинда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Навоий бўлимига қурилиш, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда минтақадаги етакчи компаниялардан бири бўлган "Зарафшон Голден Гроуп" Мчжнинг мутахассислари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун ташриф буюришди. Та'кидлаш жоизки, Бўлим ва Жамият ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум 2019 йилда имзоланган.

Меҳмонлар - темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи директори Зайниддин Раззоқов, маркетолог Азиз Абдуллаев ва лаборатория муҳандиси Эркин Бобомуродовларнинг м'лумотига кўра, "Зарафшон Голден Гроуп" Мчж томонидан яқинда йилига 180 минг куб метр тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга автоклав газобетон заводи ишга туширилди. Газобетон уяли бетоннинг бир тури ҳисобланади. Бу енгил, лекин бир вақтнинг ўзида мустаҳкам, паст иссиқлик ўтказувчанлиги билан ажралиб турадиган қурилиш материалидир.
Газбетон ишлаб чиқаришда асосий компонентлардан бири - тоза кварс қумидир. Бироқ, Ўзбекистонда кварс қуми конларида қумнинг лойқаланиш даражаси 14 фоиздан юқори эканлиги қайд қилинган. Шунга кўра, уларни ишлаб чиқаришда фойдаланишдан олдин бойитиш зарур.
Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев, раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев ва муҳандис-технологи Сергей Почтовийлар мутахассисларни тинглагач, Бўлим олмиларининг илмий ишланмалари ичида юқорида кўрсатиб ўтилган муаммонинг ечими борлигини та'кидладилар. Улар Бўлим олимлари томонидан ишлаб чиқилган инновацион пулсасион колонна ёрдамида кварс қумларини бойитиш технологик схемасини тақдим этдилар. Унинг конструксияси қум кристаллари юзасидан лой қопламалари ва темир оксидларини юқори сифатли тозалаш имконини беради.
"Зарафшон Голден Гроуп" Мчж вакиллари Бўлим таклифларини кўриб чиқиб, тафсилотларни янада муҳокама қилишга тайёр эканлигини та'каидладилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.