+998 79 223 42 15

Нуротада қишлоқ хўжалиги бўйича семинар

5 дақиқа 3 623 кўришлар

2025 йилнинг 25 февралида Нурота тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Илм-фан ва қишлоқ хўжалиги интеграцияси самарадорлиги ҳамда соҳага илмий ёндашиш орқали сувтежамкорлигига эришиш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерлар ва деҳқон хўжалиги ва маҳаллий аҳоли вакиллари қатнашди.

Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев кириш сўзида иштирокчиларини қутлаб, семинар ишига омад тилади ҳамда туманда 2024 йилда аграр соҳасида бажарилган ва 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, Нурота туманида 2024 йилда 2 трлн 158 млрд 300 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,8 фоизни ташкил қилди. Жорий йилда туманда эрта баҳорда асосий майдонларда 3,2 минг гектар, боғ-ток қатор ораларига 1,5 минг гектар ҳамда эртаки экинлардан бўшаган майдонларда 264 гектар такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши та'минланиши, шунингдек, лалми ва яйлов ерларини ўзлаштириш орқали маданий ҳолда каврак плантасияси барпо этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 3058 гектар мевали боғ ва 1406 гектар токзорлардан белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш мақсад қилинган.

А.Файзиев шуларни айтиб, режаларни амалга ошириш учун мавжуд ер ва сув ресрусларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигига илмни олиб кириш зарур эканлигини та'кидлаб, фермерларни олимлар билан ишлашга чақирди ва ўзи чўл озуқабоп ўсимликларни етиштиришда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Кейин Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев сўзга чиқиб, Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари томонидан бугунги кунда олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги ва экология йўналишларидаги илмий тадқиқотлари экинлар ҳосилдорлигини ошириш, сувтежамкор инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётда кенг қўллашни ташкиллаштиришга йўналтирилганлигини та'кидлади.

Жумладан, Нурота туманида Навоий бўлими томонидан Болгариялик ҳамкор «Paulownia БГ» Мчж билан биргаликда павловния етиштириш технологиясини трансфер қилиш ва бу тез ўсувчи дарахтларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича амалий ишлар амалга оширилмоқда. Бу мақсадда ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган илк инсонлардан бири инновацияларга бефарқ бўлмаган «Умрбек» фермер хўжалиги раиси Умрбек Нарзиллаев ўз фермер хўжалигининг ер фондидан 4 гектар майдонни павловния ўсимлигини тажриба тариқасида етиштириш учун ажратди. 2022 йилда ушбу худудда дастлаб Болгариядан олиб келинган 2000 та қаламча ва 1000 та кўчат ўтказилди.

Бугунги кунда барча зарур агротехник тадбирлар ўз вақтида бевосита У.Нарзиллаев томонидан бажарилиб келинмоқда, Навоий бўлими олимлари назоратида, албатта. Шуларни э'тиборга олиб, «Paulownia БГ» Мчж бош менеджери Джан Дуралов томонидан Навоий бўлимига хат билан мурожаат қилиб, Муҳтарам Президентимизнинг «Инсон қадри улуғланган юртнинг келажаги буюк бўлади» деган оқилона сўзларига амал қилган ҳолда Фанлар академияси Навоий бўлимининг Қишлоқ хўжалик фанлари бўйича “Фахрий профессор”и унвонини бериш учун Нурота туманининг фидоий, оқсоқол фермери Умрбек Нарзиллаев номзодини кўриб чиқиш учун тавсия қилди. Мазкур масала Бўлим қошидаги “Устоз олимлар ва меҳнат фахрийлари маслаҳатхонаси”да кўриб чиқилди ва ма'қулланди ҳамда Бўлим Илмий кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Тадбирда тантанали равишда Умрбек Нарзиллаевга Фанлар академияси Навоий бўлимининг Қишлоқ хўжалик фанлари бўйича “Фахрий профессор”и унвонини тасдиқловчи ҳужжат топширилди ҳамда 75-йиллик юбилейига бағишлаб ан'анага кўра чапон ва дўппи кийдирилди.

У.Нарзиллаев – кўп қиррали иносон. Мутахассислиги “Стомотология” бўлиб, ўткан асрнинг 70-90 йилларида тиббиёт соҳасида тиббиёт амалиёти билан шуғулланган. 1990 йилда эса фермерлик фаолиятини бошлаб, туман аҳолисига кўплаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб бера бошлади. Шу билан бир қаторда хўжалик таркибида мева сабзовотларни қайта ишлаш ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи сехларини ташкил этган. Шуни алоҳида та'кидлаш лозимки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мулжалланган “Умрбек” фермер хўжалиги ер майдонида 67 гектар мевали боғ яратилган бўлиб, шундан 60 гектари томчилатиб суғориш системаси орқали суғорилади. Бугунги кунда боғдаги турли хил маззали мевалар халқимизга етиштириб берилмоқда.

Семинарнинг амалий қисмида биринчи бўлиб Навоий бўлимининг “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” таркибий бўлими мудири Шаҳноза Қодирова “Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда бентонит гиллари кукунидан фойдаланиш самарадорлиги” мавзусида ма'руза ўқиди.

Бўлим томонидан инновацион ғоя, я'ни пахта чигитини бентонит гиллари кукуни билан қобиқлаб экиш инновацион услуби ишлаб чиқилди ва Навоий, Сурхондарё, Тошкент ва Наманган вилоятлари пахта майдонларида тажриба синовларидан ўтказилди. Натижада ғўза ниҳолларининг 2-3 кун олдин униб чиқиб, ниҳолларнинг соғлом ва бақувват бўлиши ҳамда ҳосилдорликнинг 10-15% ошишига эришилди.

Навоий бўлими томонидан бентонит гиллари кукунларидан 4-5 фоизлик суспензия тайёрланиб, пахтани карбамид ўғити билан бирга баргидан озиқлантиришга йўналтирилган тажриба ижобий натижа берди ва бентонит суспензияси ғўза баргида юпқа қобиқ (плёнка) ҳосил қилиши, бентонитнинг “сорбсион” хусусияти туфайли сувни ўзига шимиб олиб тутиб туриши ва парланиб кетишига тўскинлик қилиши натижасида ғўзанинг баргидаги микрокапиллярлар орқали бир ме'ёрда озиқлантириши кузатилди. Бунга ўлкамиздаги кундузги ҳарорат билан кечасидаги ҳарорат ўртасидаги тафовут 10-15 градусни ташкил этиши, кундузи иссиқдан ҳавонинг сув буғлари билан тўйинишига ва кечаси ушбу ҳаводаги сув буғларининг конденсасияланиши натижасида сув буғларидаги зарралари бир-бирига бирикиб, тўйинган ҳолда шудринг томчилари кўринишида ғўза баргларига тушиши, ғўза баргидаги бентонит гилларидан ҳосил бўлган суспензион қобиқ (плёнка) ушбу сув микротомчиларини ўзига сўриб олиб, баргдаги микропоралар орқали кун давомида ғўзанинг сувга бўлган эҳтиёжини, қисман бўлсада, та'минлаши аниқланди.

Тадқиқот-тажриба синовлари Сурхондарё, Ташкент, Наманган, Фарғона ва Навоий вилоятларида 2000 гектардан ортиқ майдонларда ўтказилди ва ҳосилдорликнинг 10-15% ошганлиги э'тироф этилиб, далолатномалар билан тасдиқланди.

Айнан Нурота туманида ушбу инновацион усуллар “Умрбек” ФХ лалми ерларида бўғдойда, шунингдек, чўл озуқабоп ўсимликларида синовдан ўтказилди ва ижобий натижалар олинди.

Шунингдек, Навоий бўлимининг “Чорвачилик гендиагностикаси лабораторияси” мудири Ўктам Ҳакимов “Яйлов чорвачилигида зотлар ихтисослашувининг селексион ва иктисодий ахамияти” мавзусида ма'руза ўқиди.

Навоий вилоятининг яйловларидаги қоракўл қўйларининг генофондини илмий асосда сақлаш ва ундан самарали фойдаланиш, рангли қоракўлчиликни ривожлантириш, қоракўлчилик маҳсулотларини халқаро талаблар асосида лаборатория синовларидан ўтказишни та'минлаш ҳамда наслдор қоракўл қўчқорларини генодиагностик баҳолаш усулларини ишлаб чиқишга қаратилган махсус лаборатория минтақада илк бор Навоийда ташкил этилди. Бугунги кунда лабораторияда ўсимликларни генларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Шунингек, семинарга ташриф буюрган меҳмонлар ҳокимлигининг фоесида Навоий бўлими олимлари томонидан яратилган ишланмалар ҳамда семинар сабабчиларидан бири бўлган “Умрбек” фермер хўжалигининг раиси Умрбек Нарзиллаев томонидан ёзилган китоблари билан танишдилар.

Яна шуни та'кидлаш жоиз-ки, мазкур семинарда Хитойдан ташриф буюрган ишлбилармонлар ҳам қатнашди. Эртаси куни улар Навоий бўлимига келди ва бу ерда Бўлим раҳбарияти ва илмий ходимлари музокаралар ўтказдилар. Иккала томон қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими