+998 79 223 42 15

Депутатлар билан очиқ мулоқот

1 дақиқа 3 641 кўришлар

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят партия ташкилоти биносида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фраксияси а'зоси Б.Шодиев иштирок этган мазкур жамоатчилик эшитувида 2025 йил феврал ойининг якуни билан Навоий вилоятида чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизасия қилиш, чиқинди полигонларини рекултивация қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда вилоятда оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизасия қилиш ва янгиларини қўриш бўйича давлат дастурларини бажарилиши муҳокама қилинди.

Бунда Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатлар, туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимлари, соҳа мутахассислари ва тегишли ташкилот мас'уллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими илмий ходимлари фаол қатнашдилар. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбирда кун тартибига оид масалалар кўриб чиқилди, мавжуд муаммолар айтилди ва тегишли таклифлар берилди.

Жумладан, чиқинди полигонлари ва оқова сувларни тозалаш иншоотларида мавжуд муаммолар, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолига чиқиндиларни олиб чиқиш хизматларини яхшилаш масалалари, экопатруллар ташкил этиш ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тушинтириш тарғиботини кучайтириш таклифлари муҳокама қилинди ва тегишли топшириқлар берилди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими