2024-йилнинг 12-декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-430-сонли қарори имзоланган эди. Фанлар академияси Навоий бўлимида мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, яқинда Навоий бўлими ёш геолог мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Навоий вилоятидаги “Карманинское” (1984) обектида бўлиб, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда бентонитга истиқболли майдонларда геологик тадқиқот ишларини олиб борди. Ушбу ишлардан кўзланган асосий мақсад — геологик тадқиқотларни чуқурлаштириш, минерал хомашё базасини кенгайтириш ва соҳанинг инновацион ривожига ҳисса қўшишдан иборатдир.

Шунингдек, Кармана туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда янги қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус геология соҳасининг жадал ривожланишига хизмат қилиши, шунингдек, норуда фойдали қазилмалар соҳасида хорижий инвесторлар учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.