+998 79 223 42 15

ФА Навоий бўлими Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш форумида

3 дақиқа 3 699 кўришлар

2021 йилнинг 25-26 феврал кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус та'лим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда хўжалик бошқаруви органлари, тармоқ корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликларининг олий та'лим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга, шунингдек, илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга қаратилган Форумда ўз ишланмалари билан ФА Навоий бўлими олимлари ҳам иштирок этди.

Шуни та'кидлаш жоиз-ки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 3 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат раҳбари томонидан йилда икки маротаба (баҳор ва кузда) Форум ўтказиш, унинг доирасида олий та'лим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий ишланмаларини тармоқ корхоналари ва ҳокимликларга намойиш қилиш топширилган эди.

Форум доирасида иштирокчилар илмий тадқиқот институтлари, олий та'лим муассасалари ва илмий марказлар томонидан ишлаб чиқилган инновацион маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар. Натижада ҳудудларда мавжуд муаммолларни ҳал қилиш, иқтисодиёт соҳаларини инновацион технологиялар асосида ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва ишланмалар муаллифлари ўртасида шартномалар тузиш ҳақида музокаралар олиб борилди.

Хусусан, ФА Навоий бўлими олимлари олтита ишланмалари билан қатнашдилар.

Биринчиси – бу Вауш кони доломитини қайта ишлаш йўли билан магний оксиди (магнезит) олиш. Магнезит металлургия саноатида, портландсемент ва сулфат кислота ҳамда 300°C гача қиздиришга бардош берадиган рефрактер ғиштлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шунингдек, шакар, резина, қоғоз, кимё, фармасевтика саноатида, асбест, электр изоляторлари, Сорел семент ишлаб чиқаришда, сун'ий мармар ишлаб чиқариш учун куйдириладиган шаклда ишлатилади. Давлатимиз томонидан импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришга катта э'тибор қаратилмоқда, шунинг учун ушбу лойиҳа долзарб ҳисобланади.

Кейинги ишланма - қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда нома'дан бентонит гилларидан фойдаланишнинг илмий асосланган агротехнологияларини ишлаб чиқиш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда табиий бентонит гилларидан фойдаланиш юқори иқтисодий самарадорликка эришиш ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини та'минлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда бентонит гиллари билан қобиқлаб экилганда уруғларнинг униб чиқиш даврида кечадиган жараёнларга бентонитнинг та'сирини ўрганиш, қурғоқчилик шароитида ўсимликларни баргидан озиқлантиришда бентонитли суспензиядан фойдаланишнинг та'сири, чўл-дашт шароитида чўл-озуқабоп ўсимиликлари ўруғларини бентонит кукуни билан қобиқлаб экиш илк марта ўрганилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида сувни тежаш, тупроқ деградасиясининг олдини олиш, уни унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш, ошириш ва муҳофазалаш ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини та'минлашга имкон яратилади.

Учунчи ишланма кварс кумлари билан боғлиқ. Уни ҳаётга татбиқ этилиши қўйидаги натижаларга эришишга имкон беради. Оловбардордош ғиштларни олинишида бойтилган кварс қумлари қўлланилиши уларнинг мустаҳкамлигини оширади. Таклиф этилаётган технология асосида бойитилган кварс қуми шиша ишлаб чиқаришда ва қурилиш саноатида маҳсулот сифатини яхшилайди. Бу эса, ўз навбатида, катта иқтисодий самарадорликка эришишга олиб келади.

Кейинги ишланма “Нефт-газ қудуқларини горизонтал йўналишда бурғулаш учун ишлатиладиган гил тупроқларини сифатли навлари” деб номланади. Лойиҳа бажариш мобайнида гил тупроқларининг таркиби ва хусусиятларига қараб бурғулаш эритмаси билан та'сирлашиш, зарарли жинсларни йўқ қилиш жараёнларини ўрганиш ишлари олиб борилади.

Бешинчи ишланма – мойларни тозаловчи ва оқартирувчи бентонит гил кукуни яратишга, охирги ишланма эса сеолит минералини гранула ҳолатида ишлаб чиқаришга қаратилган.

Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш форумида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими фаол иштирок этгани учун Инновацион ривожланиш вазири томонидан имзоланган ташаккурнома билан тақдирланди.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими