Ўтган хафтада иккита илмий-техникавий анжуманлар, бири – Навоий шаҳрида, иккинчиси – Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими раҳбарияти, илмий ходимлари ҳамда докторант ва стажёр-тадқиқотчилари ўз ма'руза ва илмий мақолалари билан фаол қатнашдилар.

Жумладан, 27-28 октябр кунлари Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги ИИИ Халқаро илмий-техникавий конференсия бўлиб ўтди.
Икки кун давом этган анжуманда геология, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, кимёвий технологиялар, машинасозлик, энергетика, муқобил энергия манбалари ва истиқболлари, қишлоқ хўжалиги, экология каби тармоқ ва соҳалар фаолиятига бағишланган илмий ма'рузалар тингланиб, муҳокама этилди. Иштирокчилар Навоий шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти билан ҳам танишди.

Тадбир давомида Навоий бўлими олимлари хорижий ҳамкасблари билан ўзаро музокаралар олиб бориб ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси “Универсал конструкторлик ва технологик бюро” Шажнинг вакиллари Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларига ташриф буюрди ва Бўлим олимлари илмий ишланмларига қизиқиш билдириб ҳамкорлиқ тўғрисидаги келишувни имзоладилар.
Бундан ташқари, 28-29 октябр кунлари Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Узбекистан ГТЛ” заводи ма'мурий биносида “Та'лим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-техникавий анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда нефт ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан та'минлаш, мазкур соҳада та'лим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш энг асосий вазифалардан бири эканини та'кидланди. Анжуманнинг иккинчи кунида иштирокчилар учун “Узбекистан ГТЛ” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда замонавий кимёвий лабораторияси моддий техник базаси билан яқиндан таништириш учун экскурсия ташкил этилди.
Тадбир ташкилотчилари Бўлимнинг ёш олимлари ма'рузаларини юқори баҳолаб, уларни диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирлади.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.