+998 79 223 42 15

Ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди

3 дақиқа 2 682 кўришлар

2022 йилнинг 25-26 октябр кунлари Болгария Республикасининг “PAULOWNIA БГ” Мчж бош менежери Джан Дуралов, Қирғизистон Республикаси “Кут Дарак” Мчж директори Арстанбек Тазабеков ва менежери Данияр Муканбетовлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига ташриф буюришди. УларНуротатуманининглалмиерларидапавловнияплантасиясинияратишлойиҳасиниамалгаоширишдаБо‘лимнингхорижийҳамкорларидир.

“Умрбек” фермер хўжалигига қарашли бир гектар ер майдонига 2022 йилнинг апрел ойида минг туп павловния кўчати ва тез ўсадиган ушбу дарахтнинг икки минг қаламчаси экилди. Мазкур плантасия Бўлим раҳбарияти ва олимлари, хусусан, раис Абдуразак Мирзаев, раис ўринбосари Қувандиқ Нурбоев ва таркибий бўлим мудири Ўктам Ҳакимовлар ҳамроҳлигида меҳмонлар ташриф буюрган жойлар рўйхатида биринчи бўлди.

Мутахассисларнинг фикрича, пилот лойиҳа барча кутилганларни оқлади. Бугунги кунда вегетатив мавсумини тугаган павловнияларнинг ўсиши ўртача 3,5-4 метрни ташкил қилади. Бу ернинг тупроғи павловнияларни етиштириш учун жуда яхши эканлигини исботлайди.

Эртаси куни ҳамкорлар Бўлимнинг илмий-тадқиқот лабораторияларида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Хусусан, Қоракўл қўйларининг геномини ўрганишга ихтисослашган ген диагностикаси бўйича универсал биотехнологик лаборатория билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар, аммо бир қатор келишилган шартларда уни павловния генларини ўрганишга мослаштириб, бу тез ўсадиган дарахтнинг навлари тозалигини аниқлаш мумкин.

Сўнгра уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди, унда Бўлим олимлари хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Булар павловния плантасиялари майдонларини янада кенгайтириш, келгуси йилда яна бир гуруҳ ёш мутахассисларни Болгарияга стажировка ўташга юборишни ҳамда сувни тежовчи технологиялар асосида павловния ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини, жумладан, буғдойни етиштириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш назарда тутади.

Қайд этиш жоизки, Навоий бўлими “PAULOWNIA БГ” Мчж билан музокараларни пандемиядан аввал бошлаган. Тарихий ватани жанубий ва жануби-шарқий Осиё бўлган павловния дарахтини Дж.Дуралов ўн йилдан ортиқ вақтдан бери етиштиради. У ўзининг технологиясини ишлаб чиқди ва дарахтни Болгария шароитига муваффақиятли мослаштирди, 2017 йилда эса Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятида "Кут Дарак" Мчжга ўзининг плантасиясини ташкил этишда ёрдам берди. Бу ерга 2019 йилнинг сентябр ойи бошида Қирғизистонда икки давлат Фанлар академиялари томонидан ташкил этилган Халқаро илмий-амалий семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари ва етакчи олимларидан иборат делегасия ташриф буюрган эди. Шундан сўнг Навоий бўлими раиси А.Мирзаев Нурота туманида павловния плантасиясини яратиш ғоясини амалга ошириш таклифини билдирди.

2022 йилнинг апрел ойида Болгариядан 2000 дона қаламча ва 1000 дона павловния кўчатлари олиб келинди. Улар “PAULOWNIA БГ” Мчж томонидан транспорт харажатларини қопланган ҳолда бепул ажратилиб етказиб берилди. “Қут Дарак” Мчж томонидан эса Бўлимга махсус плёнка юборилди. Мутахассислар тавсиясига кўра Бўлим олимлари томонидан плантасия ерига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этган ҳолда ушбу плёнка остига павловния кўчатлари ва қаламчалари экилди.

Август ойида павловния етиштириш технологиясини ўрганиш мақсадида Навоий вилоятининг Нурота туманидан уч нафар, Андижонлик бир нафар, жами тўрт нафар ёш мутахассис Болгарияга учиб кетди. Виза олиш, транспорт, турар жой ва яшаш харажатлари, шунингдек, уларнинг тиббий суғуртаси “Paulownia БГ” Мчж бош менежери Дж.Дуралов томонидан қопланилмоқда. Бугунги кунда улар замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларидан фойдаланган ҳолда павловния етиштириш бўйича билим олиб, кўникмаларини эгалламоқда. Улар Ўзбекистонда Нурота туманидаги плантасияларда мутахассис бўлиб ишлашда давом этади, унинг майдони ўн баробарга кенгайтирилиши режалаштирилган.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими