+998 79 223 42 15

Фанлар академияси раҳбарияти Навоий бўлимига ташриф буюрди

4 дақиқа 2 534 кўришлар

2022 йилнинг 3-4 декабр кунлари Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, академик Бехзод Юлдашев, вице-президенти, кимё фанлари доктори, академик Бахтиёр Ибрагимов ҳамда бош илмий котиби, техника фанлари доктори, профессор Ғайрат Бахадировлар ФА Навоий бўлими илмий-тадқиқот лабораториясига ташриф буюриб, Бўлимнинг олимлари, ходимлари ва докторант, стажёр-тадқиқотчилари томонидан 2022 йилда бажарилган илмий ишлари билан танишдилар.

Навоий бўлимининг раҳбарияти, олимлари ва ёш тадқиқотчилари қуйидаги асосий ма'лумотларни тақдим этдилар. Бўлим томонидан 2022 йилда 3та монография ва ўқув-услубий адабиётлар, 52та илмий мақола, жумладан 9та Scopus/Web оф Science базасига киритилган ва 26та юқори импакт факторли халқаро журналларда ҳамда 110дан зиёд тезислар Халқаро ва Республика миқёсида ўтказилган анжуман ва конференсия тўпламларида нашр қилинди. Фойдали моделга 2та патент ҳамда 8та гувоҳнома олинди. Бундан ташқари, ихтирога патент олиш учун 4та талабнома юборилди. 2022 йил ноябр ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан э'лон қилинган Илмий ташкилотларнинг 2021 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича Миллий рейтингига кўра, Бўлим 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 70 ўриндан 55 ўринга, я'ни 15 поғона кўтарилди.

Бўлим олимлари томонидан 3та мавзулар бўйича илмий лойиҳа муваффақиятли бажарилди. Булар “Нефт-газ қудуқларини бурғулашда импорт ўрнини босувчи янги полимер-композит маҳсулотларини ишлаб чиқариш”, “Маҳаллий хом-ашёлар асосида металл қуйиш қолиплари учун бойитилган гил кукунини ишлаб чиқиш” ва “Қоракўл қўйлари генофондини сақлаш, рангли қоракўлчиликни ривожлантириш, уларнинг геномини ўрганиш ҳамда генодиагностика усулларини ишлаб чиқиш”дир.

Бундан ташқари, “Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда бентонит гилларидан фойдаланган ҳолда суғориш сувларини тежашнинг илмий асосланган агротехнологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа бажарилиб келинмоқда. Дасталбки натижалар – ижобий. Тадқиқотлар давомида ўсимликларни баргидан озиқлантиришда минерал ўғитлар билан биргаликда бентонит гиллари кукунидан тайёрланган суспензия билан озиқлантириш 700-1000 м3/га суғорма сувларини тежалишига ҳамда назоратга нисбатан олинган қўшимча пахта ҳосилини 10-18%, кузги буғдой ҳосилини 25-31% ҳамда лалми буғдойда эса 159% гача юқори бўлишига сабаб бўлиши исботланди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг Нурота тумани лалми ерларида павловния плантасиясини яратиш лойиҳаси бажарилиб келинмоқда. Жорий йилнинг бошида Болгариядан 2 минг дона павловния дарахти қаламчалари ва 1 минг дона кўчатлари ФА Навоий бўлимига олиб келинди. Улар Болгариянинг “Paulownia БГ” Мчж томонидан бепул юборилди, шу жумладан, транспорт харажатлари ҳам қопланди. Шунингдек, бу дарахтларни етиштириш технологиясини ўрганиш мақсадида Навоий вилоятининг Нурота туманидан тўрт нафар, Андижонлик бир нафар, жами беш нафар ёш мутаҳассис Истанбул орқали Болгарияга юборилди. Олти ойдан бир оз камроқ вақт ичида павловния плантасиясидаги дарахтларнинг бўйи ўртача 3,5-4 метрни ташкил этди.

Навоий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2030 йилларда “Навоиюран” Давлат корхонасида уранни казиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформасия қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сон ҳамда “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновасияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 7 июлдаги ПҚ-308-сон қарорлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

10дан зиёт илмий-амалий конференсия, кўргазма ҳамда семинарлар ўтказилди. Жумладан, 9-10 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими ташкил этилганининг 5 йиллигига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илмий-тадқиқот институтларининг ишланмалари кўргазмаси ҳамда “Фан, та'лим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – ривожланиш ва тараққиёт гарови” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференсияси. Шунингдек, 2018 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси ўртасида илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартномага асосан жорий йилнинг 18-20-сентябр кунлари Тўдакўлда Марказий Осиё давлатлари Миллий фанлар академиялари олимлари иштирокида “Илм-фан ютуқлари - инсоният тараққиёти хизматида” номли Халқаро “Академик ўқишлари” халқаро илмий-амалий конференсия кўринишида.

Бўлимда таянч докторантура (Пҳд) ва докторантура (DSc) ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда И босқичда – 10 нафар, ИИ босқичда – 4 нафар, ИИИ босқичда – 2 нафар таянч докторантлар ҳамда 3 нафар стажёр тадқиқотчилар таҳсил олмоқдалар. Бўлимда ўтган давр мобайнида 1та фан доктори ва 8та фалсафа фанлари докторлиги диссертасиялари муваффақиятли ҳимоя қилинди, шулардан 4таси – муддатидан олдин.

Фанлар академиси раҳбариятига Бўлим томонидан 10та келаси йиллар бажарилиши кўзда тутилган истиқболли лойиҳалар ҳамда докторантлар томонидан бажарилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари тақдим этилди. ФА президенти Б.Юлдашев Бўлим томонидан бажарилган ишларни ижобий баҳолаб, ўзининг фикр ва маслаҳатларини бериб ўтдилар. Жумладан, Бўлимда бажарилаётган инновацион ишланмаларни реклама қилиш, инвесторларни жалб қилиш мақсадида маркетинг хизматини ташкил этиш.

Бундан ташқари, ФА раҳбарияти ташриф доирасида лисензион шартномасига асосан Навоий бўлими олимлари томонидан ишлаб чиқилган инновасион технологиялардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш учун янги ташкил этилган “Қизилқум истиқболлари” Мчж ва “Стандарт Сервис Нуробод” ХК экскурсия қилдилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими