Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Зарафшон воҳасини комплекс инноватсион ривожлантириши: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” В халқаро анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими илмий хоимлари ва докторантлари фаол иштирок этдилар. Жумладан, ташкилий қўмита президиумида Бўлим раиси Абдуразак Мирзайэв ҳам бор эди.

Биринчи кун, 18 ноябрда бўлиб ўтган ялпи мажлисда “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси – бош директори Қувондиқ Санақулов ўзининг очилиш нутқида халқаро тадбир иштирокчиларини қутлаб, ан'анага айланган анжуманда Зарафшон воҳасининг ютуқлари ва муаммоларини муҳокама қилиш ва қўшма қарорлар қабул қилиш мақсадида дунёнинг турли давлатридан олимлар, саноат корхоналари мутахассислари ва профессор-ўқитувчилар бешинчи марта йиғилганини та'кидлади.

Ушбу анжуманда ўндан ортиқ мамлакат, жумладан, Қозоғистон, Россия ва Германиядан турли корхоналар, илмий-тадқиқот ва олий та'лим муассасалари вакиллари қатнашдилар. Тақдимотлар ҳам жонли, ҳам онлайн тарзда ўтказилди.
Навоий бўлими илмий ходимлари ва докторантлари томонидан “Қазилма тузлар конларидаги (Ҳисорнинг жануби-ғарбий тизмалари) бўш олтиннинг муаммолари”, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ионлаштирувчи нурланиш билан ишлов бериш технологияси”, “Фанлар академияси Навоий бўлими қошида мобил геология қидирув отряди ва мобил экспресс анализ қиладиган стансияни ташкил этиш истиқболлари” каби ва бошқа мавзуларда тезислар тайёрланди.
Иккинчи куни, 19 апрелда НДКТУ кафедраларида тематик учрашувлар, ўқув ва илмий лабораториялари, шунингдек технопаркка экскурсия ташкил этилди.
ФА Навоий бўлими матубот хизмати.