Фанлар академияси президиумида “Хитой-Марказий Осиё индустриал ривожланишида янги энергетика Ал'янси” раҳбари профессор Сун' Чженсзюн' бошчилигидаги Хитойнинг бир гуруҳ олимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Фанлар академияси томонидан Академия президенти Бехзод Юлдашев бошчилигида Академия вице-президентлари Б.Ибрагимов, С.Мирзаев, академик С.Баҳрамов, Навоий бўлим раиси А.Мирзаев ва қатор Итилари директорлари қатнашишдилар.


Ушбу Ал'янснинг Хитойдаги 50га яқин компаниялар ва тадбиркорлик суб'ектларини ҳамда 5та университетлар ва 4та Итилари олимларини бирлаштирган ҳолда геология, кончилик иши, металлургия, фойдали қазилмаларни бойитиш, машинасозлик, ал'тернатив қайта тикланувчи энергия йўналишларида фаолият юритиши жаноб Сун' томонидан та'кидлаб ўтилди.
Хитойлик олимларда ФА Материалшунослик институти, Ядро физика институти ҳамда Навоий бўлимида олиб борилаётган тадқиқотлар катта қизиқиш уйғотди ва томонлар ўзаро илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар.