2023 йилнинг 13 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими Илмий-тадқиқот лабораторияси биносида “Конституцияда инсон қадри ва янги Ўзбекистонни барпо этишдаги мас'улият” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, юрт, жамият равнақи, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлашдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Унда ФА Навоий бўлими олимлари, докторант ва стажёр-тадиқотчилари қатнашдилар.
Тадбирда сенатор, Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори Дилбар Орзиева, ФА Давлат ва ҳуқуқ институти директори Муроджон Турғунов ва мазкур институтнинг бўлим бошлиғи Миродил Баратов ва бош илмий ходими Ниғмонжон Азизов ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бош юрисконсул'ти Рустам Атовуллаевлар “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан фикрлар билдирдириб, янгиланаётган Конституцияга киритилган ўзгаришлар, янги модда ва нормалар ҳақида гапириб ўтдилар. Шунингдек, меҳмонлар томонидан “Конституцияда инсон қадри ва янги Ўзбекистонни барпо этишдаги мас'улият”, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум: моҳият ва тартиб-таомиллар” мавзусидаги ма'рузалари тингланди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳамда референдум бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
Тадбир якунида ФА Навоий бўлими раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев барчани 30 апрел куни ўтказиладиган Умумхалқ референдумида фаол қатнашишларини сўраб қолди.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.