Аввал хабар қилинганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан Нурота тумани лалми ерларида павловния плантасиясини яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу дарахтларни етиштириш технологиясини ўрганиш мақсадида 2023 йилнинг 6 апрелида 10 нафар ёш мутахассис Болгарияга юборилди.

Виза олиш, транспорт, турар жой ва яшаш харажатлари, шунингдек, тиббий суғурта Болгария, я'ни Навоий бўлими бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келаётган “Paulownia БГ” Мчж томонидан қопланилмоқда. Бўлим раҳбарияти ҳам ўз навбатида 20га яқин номзод билан суҳбат ўтказиб, 10 нафарини танлади ва зарур кўрсатмаларни берди.
Бўлажак мутахассислар ярим йил давомида павловния плантасияларида ишлаш ва билим олиш учун кетишди. Ишга юборилганлар ўз иши учун муносиб маош оладилар ва уни тўғридан-тўғри оилаларига юбориш имкониятига эга бўладилар. Энг муҳими, улар замонавий агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда билим ва кўникмаларга эга бўлиб, Ўзбекистондага павловния плантасияларида мутахассис сифатида ишлашни давом этадилар.
Та'кидлаш жоизки, 2022 йилда 7 нафар ёш Болгарияда амалиёт ўтаганлар. Шу билан бирга, жорий йили яна 4 кишини худди шундай шартлар билан Пол'ша Республикасининг «ФАРМА ТЛЕНУ» Мчжнинг павловния плантасиясига амалиёт ўташ учун юбориш режалаштирилган.
Февзи ИСТАБЛАЕВ,
ФА Навоий бўлими матбуот котиби.