+998 79 223 42 15

Ёш олимлар келажагимиз пойдевори

2 дақиқа 4 061 кўришлар

2018-йилнинг 19-октябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонда биринчи атом электростансиясини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун рамзий тугмани босиб, старт беришди. Бу нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун Марказий Осиёда янги йўналишнинг ривожланишига пойдевордир.

Хозирда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишларини олиб бориш 2022 йилнинг бошида режалаштирилган бўлиб, биринчи энергия блоки, тахминан 2028 йилда ишга тушади. Бу вақт оралиғида маҳаллий аҳолидан юқори малакали кадрларни тайёрлаш Ўзбекистон учун жуда ҳам долзарбдир.

Давлатимиз раҳбарининг ўтган йили 25 сентябрдаги фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси тасарруфидаги “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Мазкур фонднинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон Республикасини ҳар томонлама ривожлантирадиган, жаҳон меҳнат бозорининг талабларига жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош мутахассисларни қисқа муддатда чет-элнинг энг илғор олий таълим муассасаларида ўқитишдан иборат.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу жамғарма томонидан идоралараро ташкилотларда 2019 йилнинг март ойидан иккинчи стипендиат танлови эълон қилингани жуда муҳимдир. Ҳужжат топширганлар ичида Фанлар академияси Навоий бўлими кичик илмий ходими Ахмад Бурханов тўртта босқичда фаол иштирок этиб, мамлактимизда Фанлар академияси илмий тадқиқот институтлари иштирокчилари орасида у “Докторантура” йўналишида ғолиб деб топилган ягона номзоддир. Яқинда у чет-элда таълим олиши учун барча харажатларни тўлаб берадиган сертификат билан тақдирланди.

Жорий йилнинг сентябр ойида А.Бурханов аспирантуранинг “Ядро энергиясини қурилмалари ва уларни лойиҳалаш, эксплуатация қилиш ва эксплуатациядан чиқариш” йўналишида тахсил олиш мақсадида Россиянинг пойтахтида жойлашган Миллий ядро тадқиқот университети “МИФИ”га ташриф буюради. Мазкур университет атом энергетикаси бўйича олий малакали мутахассисларни тайёрлашда энг илғор олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Тўрт йил ўтиб Ахмад Бурханов ўқишини муваффақиятли якунлаб, доктор Пҳд илмий даражасидаги малакали ходим бўлиб қайтиб, келажакда “атомчилар”ни тайёрлаш мақсадида, у ўзининг ортирган билим-кўникмалари, тажрибаси билан ушбу соҳадаги мутахассислар билан бўлишади.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

Фанлар академияси

Навоий бўлими матбуот котиби.

.

.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими