Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном туманининг Урумчи шаҳрида ан'анавий “Ипак йўли” тоғ-кон саноати ҳамкорлик форуми, шунингдек, Шинжон халқаро тоғ-кон саноати ва ускуналари кўргазмаси ва Хитой Шинжон халқаро кўмир саноати кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу кенг кўламли тадбирда Ўзбекистондан ташкилотчилар таклифига биноан Фанлар академияси висе-президенти – Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзайэв ва таркибий бўлим мудири Шерзод Шариповлар ҳам қатнашдилар.

Форумда соҳанинг етакчи мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлар тоғ-кон саноатидаги ютуқлар ҳақида ма'лумот алмашдилар ва янги замонавий ускуналар билан иштирокчиларни танишдилар.
Сўнгги йилларда хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистон билан ҳамкорликка тобора қизиқиш билдирмоқда, шунинг учун форум иштирокчилари А.Мирзаевнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг Хитой Халқ Республикаси илмий муассасалари, корхоналари ва хусусий компаниялари билан ҳамкорлик истиқболларига бағишланган ма'рузасини диққат билан тингладилар. Хусусан, у Навоий бўлими фаолияти, мамлакатимизнинг инвестисион салоҳияти, хорижий инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар ва преференсиялар билан таништирди.

Ма'рузадан сўнг манфаатдор хитойлик компаниялар билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди ва ҳужжатлар пакети имзоланди. Жумладан, “Хинжианг Тианди Юан Мининг Гроуп Co., Лтд” компанияси билан Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ҳудудида ма'дан ва нома'дан фойдали қазилмалар ҳамда техноген ҳосилаларни қидириш жараёнига фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялашнинг самарали механизмни жорий этиш, шунингдек, илмий-ишлаб чиқариш, тадқиқот ва та'лим-услубий фаолият, геологик-қидирув, геологик-технологик, тоғ-технологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва экологик тадқиқотлар ўтказиш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси мақомида Мобил илмий-ишлаб чиқариш геологик-қидирув отрядни яратишни назарда тутувчи келишув тузилди. Шунингдек, “Ҳенан Wanshihengtong Интеллигент Эқуипмент Co., Лтд” компанияси билан Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси мақомида Биргаликда истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш бўйича консалтинг марказини ташкил этиш нияти тўғрисида келишув имзоланди.

Агар биринчи ҳолатда томонларнинг ҳамкорлиги асосан геология ва тоғ-кон ишлари соҳасида, я'ни мавжуд ма'лумотларни таҳлил қилиш ва янги геологик-қидирув ишларини ўтказиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича тоғ-кон ишларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, истиқболли конларни ўзлаштириш учун потенсиал инвесторларга изланиш олиб боришдан иборат бўлса, иккинчи ҳолатда ҳамкорлик бир қатор соҳаларни, жумладан, Ўзбекистон ва Хитойнинг хомашё ва ресурс салоҳияти, завод ва фабрикалар қурилишига эҳтиёжлар ҳақида ма'лумот тўплаш ва ма'лумотлар базасини яратиш, ма'лум маҳсулотларга маҳаллий бозорларда исте'мол талабини ўрганиш, я'ни Хитойдан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Хитойга муайян маҳсулотларни олиб кириш имкониятларини аниқлаш учун маркетинг фаолиятини ташкил этиш, илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашувчи бизнес лойиҳаларни тайёрлаш, Ўзбекистон ва Хитойнинг туристик жозибадорлигини ошириш учун икки давлат ўртасида туристлар оқимини кўпайтиришга кўмаклашиш ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам имзоланган ҳужжатларда Хитой томони техник ускуналар, офис техникаси ва зарурат туғилганда бошқа молиявий маблағлар кўринишида инвестисиялар киритишини, улар мобил отряд ва консалтинг маркази ходимларига иш ҳақи тўлаш, бино ижараси ва бошқа харажатлар учун сарфланишини, шунингдек, ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар учун потенсиал инвесторларни қидиришга кўмаклашишини белгилаб олдилар. Навоий бўлими эса истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, мобил отряд ва консалтинг марказини зарур иш ҳажми билан та'минлаш, аналитик ишларни тезкор ўтказиш, илмий ҳисоботлар тайёрлаш, Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги битимлар мавжуд бошқа корхоналар ва компаниялар илмий-техник салоҳиятини жалб қилган ҳолда иш билан юқори малакали кадрлар билан та'минлаш, лойиҳаларни ишлаб чиқишга маблағ киритишга тайёр потенсиал инвесторларга изланиш олиб бориш ишларини амалга оширади.

Келгуси ойларда хитойлик ҳамкорларнинг жавоб ташрифи давомида мобил отряд ва консалтинг марказининг молиялаштириш аниқ суммалари ва фаолият механизмлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан ташқари, кўргазмалар доирасида Навоий бўлими томонидан Чунцин аср гуруч илмий-тадқиқот институти, “Чунцин Мин Сенсинг компаниялар гуруҳи” Мчж, “Луоянг Tengwei Мининг Эқуипмент Co., Лтд” ва “Синочем” компаниялари билан ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Форум якунида А.Мирзаев ва Ш.Шариповлар ташаккурномалар билан тақдирландилар. Тадбир иштирокчилари бир овоздан бундай учрашувлар иштирокчи мамлакатлар равнақи йўлида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун замин яратишини та'кидладилар.
Навоий бўлими матбуот хизмати.