+998 79 223 42 15

Хитой билан ҳамкорлик истиқболлари

3 дақиқа 3 149 кўришлар

Хитой Халқ Республикаси Шинжон-Уйғур автоном туманининг Урумчи шаҳрида Ипак йўли бўйидаги мамлакатлар ўртасидаги тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорликнинг 13-чи форуми, шунингдек, Шинжон халқаро тоғ-кон саноати ва ускуналари 13-чи кўргазмаси бўлиб ўтди. Уларда дунёнинг 20дан ортиқ мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари, Мўғулистон, Покистон ва Россия вакиллари иштирок этдилар. Ўзбекистон делегасиясидан Фанлар Академияси витсе-президенти - Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзайэв ва таркибий бўлим мудири Шерзод Шариповлар ҳам қатнашдилар.

Тадбирларнинг асосий ташкилотчиси Шинжон-Уйғур автоном тумани Халқ ҳукумати ҳузуридаги 305-чи Давлат дастурининг бюроси эди. Форумда соҳанинг етакчи мутахассислари, шунингдек, тадбиркорлар тоғ-кон саноатидаги ютуқлар ҳақида ма'лумот алмашдилар ва янги замонавий ускуналар билан иштирокчиларни танишдилар.

Та'кидлаш жоизки, Хитой республикамизнинг асосий ҳамкорларидан биридир. Айниқса, сўнгги йилларда хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистонга тобора кўпроқ э'тибор қаратмоқдалар, аммо уларни хорижий инвестицияларни муҳофазаси қизиқтирмоқда. Шу боис форум иштирокчилари А.Мирзаевнинг мамлакатимиз инвестицион салоҳияти, хорижий инвесторларга берилаётган имтиёз ва преференсиялар, бу борада қабул қилинган қонун ва ҳукумат ҳужжатлари ҳақида сўзлаган ма'рузасини қизиқиш билан тингладилар. Шунингдек, Навоий бўлимнинг ишланмалари ва илмий салоҳияти, Ўзбекистон ҳудудида геология-қидирув ишларини талаб қиладиган мавжуд но'мадан фойдали қазилмалари конлари ҳақида ма'лумот берилади.

Бундан ташқари, Навоий бўлими раиси инвестицияларни жалб қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш учун қўшма корхона шаклида консалтинг марказини ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу марказ Ўзбекистонда жойлашиши, унинг ходимлари ма'дан, нома'дан ва техноген фойдали қазилмалари конлари ҳамда турли соҳалардаги инновацион технологиялар ва интеллектуал мулк об'ектлари тўғрисидаги ма'лумотларни тўплаши ва қайта ишлаши кўзда тўтилган. Шу билан бирга, марказ манфаатлари Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари ва Хитойни қамраб олиши мумкин. Натижада конларда қазиб олиш ишларини олиб бориш, қайта ишлаш мажмуалари ва бошқа заводларни қуриш учун маблағларини қиритиш режалаштирган инвесторлар учун фойдали ма'лумотларга эга ма'лумотлар базаси шаклланиши мумкин. Бу иштирокчи мамлакатларнинг илмий, техник ва молиявий салоҳиятини уйғунлаштирган ҳолда ҳамкорликни кенгайтиришга имкон беради, бу эса умуман Марказий Осиё иқтисодиётни янада ривожлантириш ва аҳолисининг фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

Нуфузли халқаро форум доирасида ўнлаб икки ва уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди, унда Хитойнинг етакчи компаниялари вакиллари нома'дан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ўғитлардан фойдаланиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни таклиф қилдилар.

Хусусан, Навоий бўлими еттита Хитой компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолади. Ушбу компанияларга бир-икки кун олдин Абдуразак Мирзаев ва Шерзод Шариповлар ташриф буюриб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли ишланмалари билан танишдилар. Уларнинг орасида биотехнологияга, жумладан пахта чигитининг оқсил консентратини, рафиноза, госсипол ва пептидларининг нозик ва чуқур қайта ишлашга ихтисослашган “Сзин'лан'” Шинжон ўсимлик оқсили компанияси” Мчжси. Ушбу компаниянинг ходимлари пахта ишлаб чиқарувчи етакчи давлатлардан бири бўлган Ўзбекистон илмий доиралар вакиллари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини та'кидладилар. Шунингдек, гранулясия учун беда ва янтоқ каби маҳаллий ўсимликлардан фойдаланган ҳолда чорва учун озуқа ишлаб чиқариш заводи қурилишига сармоя киритишга тайёр бўлган “Шинжон қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик бўйича савдо компанияси” Мчж мутахассислари мамлакатимизга катта қизиқиш билдирдилар. Бу, хитойлик шерикларнинг фикрига кўра, йирик ва майда қорамолларнинг гўшти сифатини яхшилайди, бу эса чорвачилик кластерини яратиш истиқболларини очади. Бошқа бир компания “Ҳенан Wanshihengtong Интеллигент Эқуипмент” Мчж кварс қумларини қурилишда фойдаланиш учун мос даражагача гил фраксиясидан тозалаш технологиясини етказиб беришга қизиқиш билдирди. Ма'лумки, Қизилқум кон минтақасида кварс қуми конлари мавжуд.

Бундан ташқари, “Шинжон сув ҳавзаси маданий компанияси”, “Сзюн'шенда” Шинжон тижорат консалтинг компанияси”, “Янггу” саноат ва кон машиналари ишлаб чиқариш компанияси” мас'улияти чекланган жамиятлари, Металл буюмлар ишлаб чиқариш бўйича муҳандислик-техник компанияси билан меморандумлар, шунингдек ХХР Шуатнинг фан ва техникани ривожлантириш институти билан келишув имзоланди. Шунингдек, МДҲ мамлакатлари билан халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Гуандонг иттифоқи раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Форум якунида А.Мирзаев ва Ш.Шариповлар ташаккурномалар билан тақдирландилар. Тадбир иштирокчилари бир овоздан бундай учрашувлар иштирокчи мамлакатлар равнақи йўлида икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун замин яратишини та'кидладилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими