+998 79 223 42 15

Ижро-интизом – муҳим масала

1 дақиқа 3 471 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий бўлим мудири Нодира Абдурахманова, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича бош мутахассиси Жахонгир Толипжонов ҳамда Ахборот коммуникатсия технологиялар сектори раҳбари Нормамат Тилововлар 2023 йил 10 июл куни Навоий бўлимига ташриф буюрдилар.

Юртимиз пойтахтидан келган меҳмонлар Бўлимда иш юритиш, ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлашни ташкил этиш аҳволини ўргандилар ва ўз тавсияларини бериб ўтдилар. Шунингдек, ижро-интизом ва келиб тушган ҳужжатлар бўйича қилинган ишларни назорат қилиш учун қўлайликларга эга янги Ижро.гов.уз тизими бўйича тушинчалар бериб, Бўлимнинг илмий ва техник ходимларга унда ишлаш бўйича консул'тасия ўтказдилар.

Бундан ташқари, Фанлар академиясининг мутахассислари Бўлимининг Нурота тумани “Умрбек” фермер хўжалигида ташкил этилган Евротехнология асосида парваришланаётган павловния плантасиясида бўлиб, дарахтларнинг маҳаллий шароитга мослашиш жараёнлари билан танишдилар. Бўлим олимлари ва Тошкентлик меҳмонлар павловния дарахтларининг бугунги кунда техник кесимдан сўнг 2,0-2,7 метр ўсганлиги ва яхши ривожланаётганлигини алоҳида э'тироф этдилар.

ФА Навоий бўлими матубот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими