+998 79 223 42 15

Сермазмун музокара бўлиб ўтди

2 дақиқа 4 160 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимига дастлабки музокаралардан сўнг, “Урумчи “Личан Хенюан'” интернет технологиялар” компаниясининг президенти Гао Чжиган бошчилигида Хитой Халқ Республикаси «ТИАНЕ» компаниясининг 3 кишидан таркиб топган ишбилармонлар гуруҳи ташриф буюришди. Музокарадан асосий мақсад вилоятдаги фойдали қазилма конларини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалигига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ва хорижий инвестисияларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш эди.

Музокарада бўлим томонидан бўлим раиси Абдуразак Мирзаэв, халқаро алоқалар ва тижоратлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоэв, “Қайта тикланувчи энергия, энерготежамкорлик ва экология” бўлинмаси мудири Ўктам Хакимовлар ҳамда Хитойлик бизнесмен аёл Ди Сухуа ва Ўзбекистондаги лойиҳалар менежери Дин' Юйлар иштирок этишди.

Томонлар 350 гектар майдонга эга қишлоқ хўжалиги кўргазма паркини ташкил этиш учун ер участкасини танлаш мақсадида Бўлимга қарашли “Қизилқум” илмий тадқиқот стансияси” давлат унитар корхонасига тегишли Нурота туманидаги 500 гектар ерларини бориб кўришди ҳамда Нурота тумани ҳокими Умарбек Халимов билан учрашишди. Бундан ташқари, Фанлар академиясининг музокаралар залида ХХР СУАТ «ТИАНЕ» компаниясининг директори Чен' Лин' ҳамда бошқа хитойлик ишбилармонлар иштирокидаги суҳбатда қатнашишди.

Навоий ва Тошкент шаҳарлардаги уч кунлик музокараларда Хитой Халқ Республикасининг тадбиркорларига сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илмий ва илмий педагог кадрларнинг мавқейини яхшилашга қаратаётган э'тибори, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда хорижий сармоядорлар ва тадбиркорларга берилган имтиёзлар ҳақида батафсил ма'лумот берилди.

Шунингдек томонлар, ма'сулияти чекланган жамият шаклида иккита Ўзбекистон – Хитой қўшма корхоналари: Хитой инвестисиялари оқимини мувофиқлаштириш бўйича ахборот-таҳлил маркази ва Сувни тежайдиган технологиялар марказини ташкил этиш бўйича ташаббусларни муҳокама қилдилар. Бу марказлар иккала мамлакатнинг ҳам илм-фан ва тадбиркорлигининг янги самарали интеграция механизмини жорий этиш, халқаро илмий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий фаолият соҳасидаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилади.

Ахборот – таҳлил маркази Хитойдан Ўзбекистон Республикасига инвестисия оқимларини мувофиқлаштириш билан бир қаторда, юқори аниқликдаги замонавий аналитик ускуналардан фойдаланган ҳолда қазиб олиш, бойитиш ва тежаш бўйича кам харажатли технологик регламентларни ишлаб чиқиш мақсадида метал бўлмаган фойдали қазилмалар кўриниши ва конлари бўйича батафсил геологик, минералогик, петрографик ва технологик тадқиқотларни ўтказади. Шунингдек, металл бўлмаган фойдали қазилмаларни қайта ишлаш, уларнинг ноан'анавий турларини ишлаб чиқариш, бойитиш ва қайта ишлаш мақсадида ер ости, қудуқли геофизик тадқиқотларни ўтказиш учун истиқболли майдонларни аниқлаш билан ҳам шуғулланади.

Сувни тежаш технологиялари Республикамиз ҳудудларининг тупроқ иқлим ва бошқа шароитларини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш усуллари ва технологияларнинг илмий, амалий ва услубий асосларини шаклллантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган сув та'миноти технологияларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади.

Битим лойиҳалари тайёрланиб, Хитой томонига тасдиқлаш учун юборилди.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими