2019 йил 28 октябр' куни Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти партия ташкилоти конференсияси бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча туман, шаҳарларининг партия ташкилотлари раҳбарлари ва сайланган делегатлар қатнашдилар. Конференсияга Олий Мажлис депутати Фарҳод Қувватов раислик қилди.
Конференсияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда туман, шаҳар ва вилоят Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг муносиб иштирокини та'минлаш, партиянинг ИИ с'эздига делегатлар сайлаш каби масалалар кўрилди.
Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Борий Алиханов иштирок этди ва партиянинг ташкил этилиши, тўққиз ой давомида қилинган ишлар ва келажакдаги муҳим вазифаларга атрофлича тўхталди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимидан сайланган делегатлар конференсия ишида фаол қатнашди. Бўлим катта илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Ўктам Ҳакимов озиқ-овқат хавфсизлигини та'минлаш ҳамда экологик тоза озиқ-овқатларнинг инновасион технологияларини ҳаётга жорий қилиш борасидаги илмий асосланган таклифлари билан чиқиб, Ўзбекистон Экологик партиясининг яқинда бўлиб ўтадиган ИИ с'эздига вилоятдан сайланган 13 делегатдан бирига айланди.
Дарҳақиқат, Бмтнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари билан шуғулланадиган ташкилоти хулосаларига кўра, "Озиқ-овқат маҳсулотларининг микроблар билан ифлосланиши муаммоси - бу бутун инсоният учун таҳдиддир". Масаланинг долзарблиги шундаки, дунёда ишлаб чиқарилаётган хамма озиқ-овқат маҳсулотларининг 25 фоизи тез вақтларда ва хар хил ҳашаротлар ва микроблар та'сирида яроқсиз аҳволга келиши, йилига 2,2 млн. аҳоли, шундан 1,9 млн и ёш болаларнинг озиқ-овқатлар ифлосланишидан заҳарланиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ваҳоланки, яқин келажакда кўп давлатларда ичида микроблари, хар хил ҳашаротлари бор маҳсулотларга та'қиқ қўйилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, масалан, Ақш да ҳозирги кунда ҳам юқорида айтиб ўтилган нокимёвий микробларга қарши ишлов берилмаган барча тропик меваларга мамлакатга олиб киришга та'қиқ қўйилган.
Юқорида айтиб ўтилганларни э'тиборга олган ҳолда Фанлар академияси Навоий бўлими жамоаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига нохимиявий йўл билан я'ни тезлаштирилган электронлар ёрдамида микробларга қарши ишлов бериш бўйича ва кўплаб янги инновасион технологияни Ўзбекистонда тадбиқ қилиш мақсадида Россия, Хитой, Жанубий Корея ва Болгария каби қатор давлатлар билан ҳамкорлик ишларини бошлаган.