+998 79 223 42 15

Педагогик диагностика бўйича ўқув қўлланма чоп этилди

2 дақиқа 3 953 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари пойтахтимиз ва Навоий шаҳри педагогика Отмлари профессор-ўқитувчилари билан биргаликда “Педагогик диагностика” номли ўқув қўлланма тайёрлаб, чоп этдилар.

Китобнинг муаллифлари – Бўлимнинг илмий котиби, педагогика фанлари номзоди, доцент Джахангир Гулямов, Бўлимнинг раис ўринбосари, физика-математика фанлари номзоди Қувондиқ Нурбоев ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети доценти, педагогика фанлари номзоди Саидне'мат Умаров ва Навоий давлат педагогика институти доценти, педагогика фанлари номзоди Феруза Аминовалар.

Ўқув қўлланма ўқувчи ёшларга та'лим-тарбия бериш жараёнида педагогни диагностик фаолиятининг мақсади, вазифалари, мазмуни, уни ташкил этишнинг умумий ва махсус тамойиллари, методлари, ўқувчиларнинг ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда уларда ма'навий-аҳлоқий ва ижтимоий сифатларнинг тарбияланганлиги даражасини аниқлаш йўллари ва воситалари ҳавола этилган. Китоб 156 бетдан иборат бўлиб, ўз ичига учта бобни олган. Булар – педагогик диагностиканинг илмий-назарий асослари; та'лим муассасасида ўқитувчининг диагностик фаолияти; педагогик диагностика методларидир.

Шуни та'кидлаш жоиз-ки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 29 декабр куни ўзининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, та'лим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновасияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим” – деб айтган эдилар.

Ушбу вазифани ҳамда 2020 йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз та'лим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлар ижросини та'минлаш, та'лим-тарбия жараёни оқсаётган мактаблар рейтингини кўтариш ва битирувчиларнинг олий та'лимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари ва Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда тайёрланган “Инновацион педагогикадан модераторларни тайёрлаш” дастури асосида Навоий вилоятининг Нурота тумани ўрта умумта'лим мактабларининг ўқитувчи-методистлари билан 2021 йилда бир қатор семинар-тренинг машғулотларини ўтказдилар. Мазкур семинарлар ижобий натижа бериб, та'лим соҳасида Нурота тажрибасини пойдеворини яратди.

Янги ўқув қўлланманинг муаллифлари у педагогика олий та'лим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари, педагогик-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари тингловичлари ҳамда педагогика соҳасида фаолият юритувчи барча мутахасислар, шу билан бирга йўқорида айтиб ўтилган семинарлар тингловичалри учун янги билимлар манбаси бўлади деган фикрдалар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими