+998 79 223 42 15

“Азнек” майдонида фойдали қазилмаларни қазиб олиш қизғин кетмоқда

3 дақиқа 3 542 кўришлар

Аввал хабар қилинганидек, Караката конининг “Азнек” майдонида фосфоритларни қазиб олиш бўйича кон ишлари бошланган. Ушбу майдонда фойдали қазилмаларни қазиб олишга лисензия латвиялик "БАО" Ажнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бўлган “БАО Resources СИА Лтд” компаниясига берилган.

"БАО" АЖ кенгаши раиси Янис Вилгерт ҳамкасблари ва шериклари билан жорий йилнинг май ва июн ойларида Фанлар академияси Навоий бўлимига ташриф буюрган эди. Аксиядорлик жамияти ва Бўлим ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган. Яқинда Латвиянинг ишбилармонлари яна Навоий шаҳрига келишди ва Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев, раис ўринбосари Қувондиқ Нурбоев ва Бўлим олимлари билан навбатдаги музокараларни олиб бордилар.

Улар Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестисиялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Камолиддин Хасанов билан учрашдилар. Учрашувда Конимех тумани ҳудудида «Навоий» эркин иқтисодий зонаси а'зоси сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда минерал ўғит ишлаб чиқариш кичик тажриба заводини қуриш масалалари муҳокама этилди. Заводнинг иш шароитлари, жиҳоз ва усканалари ҳамда бинонинг ўзи Европа стандартларига жавоб бериши лозимлиги та'кидланди.

Заводдаги технологияни танлашда музокара иштирокчилари фосфорит рудасини куйдиришсиз бойитишнинг инновацион усулини ма'қул деб топдилар. Бу масалада Навоий давлат кончилик институти ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ишлаган Навоий бўлими докторанти Наврузбек Хуррамовнинг тадқиқот иши натижаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги та'кидланди. Н.Хуррамовнинг иши Ндкидаги устозлари билан биргаликда грант лойиҳаси доирасида таркибида 20 фоиз фосфор беш оксиди бўлган ва ўғит сифатига та'сир қиладиган зарарли қўшимчалардан тозаланган экстраксион фосфор кислотаси олишга муваффақ бўлганлиги билан ажралиб туради. Тоза дикал'сий фосфат тузидан тозаланган фосфор кислота ва тиббий гипс ҳам олинган.

Конимех туманига борилиб, завод қуриш учун Караката конидан унчалик узоқ бўлмаган масофада жойлашган майдон танланди. “Азнек” майдонининг ўзида компаниянинг дала офиси ташкил этилади.

Латвиялик тадбиркорлар ва Навоий бўлими олимлари тўғридан-тўғри майдонда қазиб олиш ишлари билан танишдилар. Бу ерда устки қатлам сиртини очиш ишлари икки гектар майдонда якунланган ва фрезер комбайни ёрдамида рудани қазиб олиш ишлари бошлаб юборилган. Тоғ жинсининг массаси вақтинчалик омборхонада сақланмоқда.

Навоий бўлими олимлари устки қатламни батафсил кўздан кечиргандан сўнг, унинг таркибида бентонит гиллари борлигини аниқладилар. Дастлабки таҳлилларга кўра, бу ишкорий бентонитлиги исботланди. Қизиқарлиси шунда-ки, унда ҳеч қандай аралашмалар деярли йўқ, я'ни одатда бундай гил конларида гипс ва қум учрайди. Бундай бентонитни бурғулаш ишларида бурғулаш суюқлиги тайёрлашда ишлатиш мумкин.

Навоий бўлими олимлари ушбу нома'дан фойдали қазилмани батафсил ўрганишга киришдилар. Агар тахминлар тўғри бўлиб чиқса, унда “Азнек” майдонида чиқиндисиз ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ушбу турдаги гилни қайта ишлаш сиклига киритиш мумкин бўлади.

Латвиядан келган меҳмонлар, шунингдек, тоғ-кон ускуналарини сотиб олиш тўғрисида ариза юборилганлигини, ва улар сентябр' ойида майдонга етказиб берилишини хабар қилишди. Бундан ташқари, ўтган сафар ва'да қилинганидек, улар ўзлари билан икки хил навли лаванда уруғини олиб келишди. Лаванда кўп йиллик гулли боғ ўсимлиги бўлиб, унинг ҳам тирик, ҳам қуритилган барг ва гуллари хўшбўй ҳид тарқатади.

Лавандадан олинган эфир мойи кучли антисептик ва антиспазмодик та'сирига эга, танадаги яралар ва куйишлар даволанишига ёрдам беради. У косметологияда ҳам қўлланилади. Лаванда гуллари ва барглари мигрен, неврастения, юрак уриши учун чой шаклида, тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади.

Ҳозирги кунда Навоий бўлими олимлари Ўзбекистонда лаванда етиштириш бўйича Инновасион ривожланиш вазирлигига топшириш учун лойиҳа тайёрламоқдалар. “Саг агро” Мчжнинг “ин витро” лабораторияси ходимларини жалб қилган ҳолда бир қатор тадқиқотлар ўтказиш ва зиравор сифатида ишлатиладиган хушбўй гулларни етиштириш учун мақбул агротехник тадбирларни танлаш режалаштирилган.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими