+998 79 223 42 15

Павловнияга қизиқган хорижий ҳамкорлар сони ортиб бормоқда

2 дақиқа 2 988 кўришлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими томонидан Нурота тумани лалми ерларида павловния плантасиясини яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қувонарлиси шундаки, ушбу лойиҳага қизиқиш билдирган хорижий ҳамкорлар сони тобора ортиб бормоқда.

Шундай қилиб, 2022 йилда Фанлар Академияси Навоий бўлими олимлари “Умрбек” фермер хўжалиги билан ҳамкорликда Нурота туманида Европа технологияси асосида бир гектар ер майдонига 1000 дона шангтонг навли павловния кўчатларини, шунингдек, 2000 дона ушбу тез ўсадиган дарахтнинг қаламчаларини 0,4 гектарига экишди. Ярим йил ичида кўчатларнинг баландлиги 4 метрдан ошди ва қаламчалардан униб чиққан дарахтларнинг баландлиги 2 метрга етди.

23 январ куни Навоий бўлимига Болгариялик ҳамкор - "Paulownia БГ" Мчж бош менежери Джан Дуралов ташриф буюрди, у ўтган йили транспорт харажатларини қоплаган ҳолда ушбу Европа давлатидан павловния кўчатлари ва қаламчаларини бепул олиб келди. Кўчатларни ташқи та'сирлардан ҳимоя қилиш ва бегона ўтларнинг кўпайишини олдини олиш мақсадида қаторларни қоплаш учун махсус плёнка Қирғизистонлик шерик, я'ни "Кут Дарак" Мчж томонидан тақдим этилди.

Та'қидлаш жоизки, Джан Дуралов ўзи ишлаб чиққан технологиянинг барча нозик томонларини тушунтириш мақсадида бир неча бор экиш жойига шаҳсан ташриф буюриб, бугунги кунда дарахтларнинг ўсиш жараёнини тезкор мессенджерлар орқали назорат қилиб келмоқда. Бу сафар у дарахтларнинг кейинги ўсиши ва мустаҳкамланишини тезлаштириш учун уларни қандай қилиб техник кесиш кераклигини тушунтирди. Бир йиллик дарахтларнинг ингичка таналарини кесиш ва улардан ёқилғи сифатида ишлатилиши мумкин бўлган биопеллетлар ва биобрикетлар тайёрлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, павловния брикетларининг иссиқлик ўтказувчанлиги ан'анавий дарахт навларига қараганда бир неча баравар юқори ва чиқадиган кул миқдори анча паст.

Шу куни Джан Дуралов Нурота туманидан вақтинча ишсиз бўлган бир гуруҳ ёшлар билан ҳам суҳбат ўтказди, улардан Болгариядаги павловния плантасиясида ишлаш ва ўқиш учун 7-10 кишини танлаб олишни режалаштирмоқда. Та'кидлаш жоизки, 2022 йилда 7 нафар ёш Болгарияда амалиёт ўтаганлар. Ўткан сафардай, Виза олиш, транспорт, турар жой ва яшаш харажатлари, шунингдек, тиббий суғурта Болгария томонидан қопланилади. Ишга юборилганлар ўз иши учун муносиб маош оладилар ва уни тўғридан-тўғри оилаларига юбориш имкониятига эга бўладилар. Энг муҳими, улар замонавий агротехнологиялардан фойдаланган ҳолда билим ва кўникмаларга эга бўлиб, Ўзбекистонда Нурота туманидаги плантасияда мутахассис сифатида ишлашда давом этадилар.

Шу билан бирга, жорий йили яна 4-5 кишини худди шундай шартлар билан бошқа Европа мамлакатидаги павловния плантасиясига амалиёт ўташ учун юбориш режалаштирилган. Лойиҳага Пол'ша Республикасининг «ФАРМА ТЛЕНУ» Мчж томонидан қизиқиш билдирилди ва у билан Навоий бўлими 11 январ куни ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.

Бундан ташқари, 20 январ куни Россия Федерациясининг “Алюмин конструксиялари” Мчж директори Герман Гал'бурт Навоий бўлимига ташриф буюрди. У 50 гектарлик павловния плантасиясини яратишда ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Қўшма корхона очиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Россия томони кўчатлар ва зарур жиҳозларни сотиб олиш, томчи суғориш тизимини ўрнатиш, ходимларни ишга йўллашга сармоя киритади. Навоий бўлими, ўз навбатида, ер олиш масалаларини ҳал қилади ва лойиҳага оид илмий ишларни олиб боради. Ушбу компания билан ҳам ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди ва музокаралар олиб борилмоқда.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими