2022 йил 20 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлими таянч докторанти Дилшод Олжаев 02.00.13 – «Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича «Паст навли фосфоритларни нордон тузлар билан механик фаоллаштириш усулида комплекс ўғитлар олиш технологияси» мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори (Пҳд) диссертасиясини мувоффақиятли ҳимоя қилди. Диссертасия ҳимояси Урганч давлат университети ҳузуридаги Илмий кенгашнинг мажлисида юқори савияда бўлиб ўтди.

Д.Олжаев томонидан илмий-тадқиқот иши давомида нордон фосфат ва сул'фат тузлари билан фосфат хом ашёларини механик ва механокимёвий фаоллаштиришда бирламчи ва иккиламчи фосфатларда содир бўладиган жараёнлар аниқланди. П2О5 нинг лимон кислотасида эрийдиган шаклининг фосфоритни нордон тузлар билан механокимёвий фаоллаштириш кўрсаткичларига кинетик боғлиқлигининг катталиклари аниқланиб, нордон тузлар билан Марказий Қизилқумнинг паст навли фосфоритларини механик ва механокимёвий фаоллаштиришда содир бўладиган жараёнларнинг механизми ишлаб чиқилди.
Илк бор паст навли фосфоритларни механокимёвий фаоллаштиришдаги нордон фосфат ва сул'фат тузларининг фаоллашиш қатори тузилди. Паст навли фосфоритларни механик ва механокимёвий фаоллаштириш орқали НПК комплекс ўғитлар олиш жараёнининг оптимал шароитлари аниқланди. Фосфоритларини нордон фосфат, сул'фат тузлари билан механокимёвий фаоллаштириш орқали комплекс ўғитлар ишлаб чиқаришнинг оптимал шароитлари топилди ва принсипиал технологик схемаси ишлаб чиқилди.
Илмий кенгашнинг барча а'золари Дилшод Олжаевга техника фанлари фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини бериш бир овоздан ма'қулладилар.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.