+998 79 223 42 15

Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил этишга қадам

1 дақиқа 3 410 кўришлар

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида 2021-йил феврал ойида Россиянинг “Урансветметгеологоразведка” Бошқарув кон-ма'дан компанияси аксиядорлик жамияти раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида музокаралар бўлиб ўтган эди. Март ойининг ўрталарида компания делегасияси яна бир бор Бўлимига ташриф буюрди. Натижада Бўлим ва Аксиядорлик жамияти ўртасида Қўшма корхона (ҚК) ташкил этиш ва қўшма фаолиятни амалга ошириш тўғрисида ҳамкорлик битими имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик битимига кўра, томонлар биргаликда бурғулаш, геология-қидирув ишлари ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бозорида тижоратлаштириш юзасидан муваффақиятли лойиҳаларни ва қаттиқ фойдали қазилмалар соҳасида муҳандислик-қидирув ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бунда, амалга ошириш механизми сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида конларни қидириш учун молиявий активларини ҳамда иштирокчиларнинг технологик, кадрлар, ишлаб чиқариш, савдо ва интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш учун мас'улияти чекланган жамият шаклида ҚК ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Битимда қўшма корхонанинг дастлабки устав фонди белгиланган. Бундан ташқари, Россия томони ўз улушига инвестисия шаклида активлар, Бўлим эса ўзининг илмий инновасион ишланмалари ҳамда Ўзбекистон ҳудудида конларни қидириш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун олинадиган лисензияларни киритади.

Ташриф чоғида Россия мутахассислари: доломит, бентонит гиллари ва кварс қумлари каби нома'дан фойдали қазилмаларнинг саноат захиралари мавжуд бўлган "Вауш" конига, Бўлим раиси А.Мирзаев кашфиётчиси бўлган “Навбаҳор” ҳамда “Азкамар” Мчж томонидан қазиб олинадиган “Азкамар” бентонит гиллари конларига боришдилар. Меҳмонлар кенг қамровли тадқиқотлар учун намуналар танладилар. Уларнинг ижобий натижалари келажакда потенсиал Россиялик исте'молчиларга мазкур но'мадан фойдали қазилмаларни етказиб беришга йўл очади.

Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими