+998 79 223 42 15

Олимлар ва фермерлар учрашуви

1 дақиқа 3 328 кўришлар

2021 йилнинг 9 апрел куни Навоий вилояти Навбаҳор туманининг “Кескантерак” маданият маркази ҳовлисидаги майдонда вилоятда пахта чигитини экишнинг бугунги ҳолати, қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг муҳокамасига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев олиб борди.

Унда Навоий вилоятининг Навбаҳор, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларининг фермер хўжаликлари ва кластерлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ва туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, мутахассислари, соҳага оид тегишли муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари, ўнга яқин республика илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Фанлар академияси Навоий бўлими олимлари бўлим раиси ўринбосари Қувондиқ Нурбоев бошчилигида қатнашдилар.

Йиғилишда соҳага инновасион технологияларни жорий этиш ва муаммолар ечимига илмий ёндашиш ҳамда фермер ва мутахассисларнинг билимини ошириш, келажак сари ривожланиш ва тайёр рақобатбардош ўзбек маҳсулотини жаҳон бозорига чиқаришнинг калити, - эканлиги та'кидланди.

Ташриф давомида олимлар жойлардаги мавжуд муаммолар билан танишиб чиқишди ва ўтказилган семинарда пахта хом ашёси, донли ва дуккакли ҳамда полиз экинларини етиштириш, мевали боғ экинларини парваришлаш, экин навларини тупроқ иқлим шароитига мослаб танлаш ва жойлаштириш, тупроқ унумдорлигини ва экинлар ҳосилдорлигини ошириш йўллари, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш чора-тадбирлари, сув ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича тавсиялар беришди.

Тадбир сўнггида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва уларни қийнаётган муаммоларга қониқарли жавоблар олишди.

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими