+998 79 223 42 15

Олтин инвесторларни жалб этади

3 дақиқа 3 790 кўришлар

Ўзбекистон ер ости бойликлари билан машҳурдир. Мисол учун,фақатгина Навоий вилояти, жумладан Қизилқум ва Нурота тоғли ҳудудларини олсак, у ерда Менделейэв даврий системасининг деярли барча элементлари учрайди. Шу сабабли ушбу тизимлар доим геологларнинг диққат марказида бўлиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва Юртбошимизнинг топшириқлари туфайли инвесторларнинг қизиқишига сабаб бўлмокда.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги “Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиррш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 4-чи бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳудудий бошқарма, Геология фанлари университети, Фанлар академияси, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар 50 дан зиёд сочма олтин конларига тадбиркорларни жалб қилиш вазифаси юклатилган.

Та'кидлаш жоизки, мазкур Қарор, ўтган йили кузда Юртбошимизнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг мантиқий давомидир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тегишли вазирлик, идора ҳамда ташкилотларга, шу жумладан Навоий бўлимига 30 фоиз илмий ходим ва тажрибали геологларини Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларига номма-ном бириктириб, уларни бир йилга сафарбар қилиб, янги фойдали қазилмалар захираларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш топшириғини берган эди. Шу мақсадда ФА Навоий бўлимида ҳам геология йўналиши бўйича илмий ходимлар ва таянч докторантлардан иборат гуруҳ шакллантирилди.

Улар мунтазам равишда жойларга чиқиб, геологик тадқиқотлар олиб бормокда, тоғ жинсларни тадқиқот учун олиб, ўз хулосаларини бериб келмоқдалар. Хусусан, Навоий бўлимининг илмий ходимлари бошқа ташкилотлардаги хамкасблари билан биргаликда берган тавсиялари асосида ауксион савдоларига қўйиладиган олтинли участкалар рўйхати тузилди.

Натижада, 4 феврал куни “Э-ауксион” платформасида Навоий вилоятидаги 31 та олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун олтин участкалар бўйича очиқ ва шаффоф савдолар бўлиб ўтди. Харидорларга Нурота ва Кармана туманларида жойлашган Навоий, Нурота, Оқсоқолота, Соп, Шуҳсой майдонларининг участкалари таклиф этилди. Қизиқарли жиҳати, лотларнинг умумий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этди, бирок жами даромад 25,1 млрд сўмга етди. Ҳатто 10 соатдан зиёд вақт давом этган савдоларда битта лотнинг нархи 110 мартага ошди.

Ауксион савдолари иштирокчиларига қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қа'ри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларга фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахслар талабгор бўлиши мумкинлиги, бунда юридик шахсларда ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозимлиги ҳамда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган ер қа'ри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозимлиги э'лон қилинди.

Бу савдоларнинг яна бир жиҳати шундан иборатки, январ ойида талабгорларга геологик вазият, техник шартлар ва об'эктлар инфратузилмаси билан яқиндан танишиш учун вақт берилди. Улардан айримларининг мурожаатига кўра, Навоий бўлими геологлари жойга чиқиб, маслаҳат беришди.

Улар кейинчалик ҳам тадбиркорларнинг талабига кўра шартнома асосида илмий маслаҳатлар бериш ва сочма олтинни қазиб олиш жараёнида аналитик тадқиқотларни амалга оширишта кўмаклашишни режалаштирмокда.

Фанлар академияси Навоий бўлимининг илмий ходимлари тегишли ташкилотлардаги ҳамкасблари билан биргаликда юқорида айтиб ўтилган Президент Қарори билан уларга юклатилган бошқа ишларни, жумладан вилоят ҳудудида янги захираларни аниқлаш ва ишга тушириш ишларини ташкил қилиш ва вилоятнинг яйлов ерларида жойлашган барча истиқболли ер қа'ри участкалари рўйхатини шакллантириш ва уларни ауксион савдоларига чиқариш бўйича ишларни амалга оширишни давом этадилар.

ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими