+998 79 223 42 15

Олимлар порлоқ келажак учун овоз бердилар

1 дақиқа 2 917 кўришлар

2024 йилнинг 27 октябрида Ўзбекистонда «Менинг танловим – обод Ватаним!» шиори остида парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайланди. Юртимизда рўйхатга олинган барча 5 партия ушбу сайловларда иштирок этди. Мазкур сайловларга сайлов тизимини модернизасия қилиш ва сиёсий партиялар ролини оширишга қаратилган муҳим ўзгаришлар киритилди.


Аҳамиятли ўзгаришлардан бири аралаш мажоритар ва пропорсионал тизимнинг жорий қилиниши бўлди: Қонунчилик палатасининг 150 ўрнидан 75таси якка мандатли округлардан, қолган 75таси эса партиявий рўйхатлар асосида пропорсионал тизимда сайланди. Бу тизим парламентда мустақил номзодлар ва партиялар вакилларининг иштирокини та'минлаб, сиёсий хилма-хилликни оширишга ёрдам берди. Шу билан бирга, сайловлар шаффофлик ва демократияни та'минлаш мақсадида 120 мингдан ортиқ, жумладан, Ехҳт ва бошқа халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирокида ўтказилди.
Шунингдек, сиёсий партиялардан номзодларни илгари суришда 40% аёллар учун мажбурий квота жорий қилинди, бу Ўзбекистон тарихидаги илк маротаба амалга оширилди. Фанлар академияси Навоий бўлимининг ходимлари ва докторантлари ҳам сайловларда фаол иштирок этиб, мамлакатда ижобий ўзгаришлар киритишга қодир номзодларга овоз беришди. Бу сайлов жараёнига қизиқишнинг ортиб бораётганини ва жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини миллий ва маҳаллий даражада адолатли вакиллик қилишга интилишни кўрсатади.
Навоий бўлими жамоаси нафақат фаол сайловчи сифатида, балки ўз номзодларини ҳам илгари сурди. Ўзбекистон экологик партиясидан Навоий вилояти халқ депутатлари Кенгашига Фанлар академияси Навоий бўлими раиси Абдуразак Мирзаев ва “Кимё технологияси, нанотехнологиялар ва қишлоқ хўжалиги” таркибий бўлими мудири Шаҳноза Қодировалар ўз номзодларини кўрсатдилар.
Ўтказилган сайловлар Ўзбекистоннинг демократик жараёнларни модернизасия қилишга ва фуқароларни сиёсий ҳаётга жалб қилишга бўлган садоқатини намойиш этди. Квоталар жорий қилиниши ва кенг жамоатчиликнинг иштирок этиши мамлакатда тенгликни та'минлаш ва демократик асосларни мустаҳкамлашдаги катта илдамликни кўрсатмоқда.
ФА Навоий бўлими матбуот хизмати.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими