+998 79 223 42 15

Пахта соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди

2 дақиқа 3 842 кўришлар

Жорий йилнинг 29-январ куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ташаббуси билан Тошкентда "Фанлар академиясининг пахтачилик соҳасидаги ишланмалари" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Фанлар академиясининг минтақавий бўлимлари ва илмий-тадқиқот институтлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги илмий марказлари етакчи олим ва мутахассислари ҳамда фермерлар иштирок этди.

Ўзининг кириш нутқида Фанлар академияси президенти, академик Б.С.Юлдашев ушбу семинар биринчи маротаба ташкил этилганлигини ва ҳар йили январ ойида "оқ олтин" тўплаш ва уни қайта ишлаш тугаллангандан сўнг нафақат ютуқларни, балки муаммоларни муҳокама қилиб, бартараф этиш мақсадида ўтказилишини та'кидлади. Сифат ва нарх муҳим рол ўйнайдиган жаҳон бозорининг ҳозирги талабларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу соҳада инновасияларни жорий этиш ва истиқболли илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини айтиб ўтди. Бу вазифани жалб қилинган институтларнинг етук олимлари, мутахассислари ва фермерлар билан биргаликда самарали са'й-ҳаракати эвазига бажариш мумкин.

Шундан сўнг ма'рузалар тингланди. Ҳар бир тақдимот иштирокчиларнинг самимий қизиқишларини уйғотди. Хусусан, олимлар ғўзанинг янги навларини етиштириш, жумладан, эртапишар, совуққа чидамли ва кам сувли ва шўрланган ерларда ўстириш, биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш, агро-кластерларни ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар ва муаммолар ҳақида суҳбатлашдилар. Селексия ва уруғчилик, пахтанинг биотехнологияси ва геномикаси инқирозидан чиқиш йўллари ҳам кўриб чиқилди. Ҳар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароити ва деҳқонларнинг тажрибалари тозалиги ва холислиги бўйича олимларнинг тавсияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда навларни экиш муҳимлиги та'кидланди.

Семинарда ФА Навоий бўлими “Пахта чигитини қобиқлаб экиш ва ғўзани баргидан озиқлантиришда бентонит гилларидан фойдаланишнинг истиқболлари” мавзусида уч йиллик тадқиқотлар натижаларини тақдим этди. Бентонит узоқ вақт намликни ушлаб туриш ва сақлаб туриш қобилиятига эга, шуни эвазига ғўза тез ва яхши ривожланади. Хатирчи туманидан семинарга келган "Пўлат бобо" фермер хўжалиги раиси ҳам буни тасдиқлади. Тажрибалар мамлакатимизнинг бошқа тўртта майдонларида ҳам ўтказилган.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро алоқалар алмашдилар ва самарали ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.

Февзи ИСТАБЛАЭВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

↑↓ танлаш Enter очиш Esc ёпиш
Навоий бўлими